UZ

Сўнгги янгиликлар

15:28"Динамо" назорат ўйинида Россиянинг 3 карра чемпионига йирик ҳисобда ютқазди  3 15:01"Астон Вилла" таркиб учун харажатлар лимитини бузгани учун яна УEФА томонидан жаримага тортилиши мумкин. Клуб ўтган йили 6 млн евро тўлаган  1 14:31АПЛ форварди Англиянинг 8 та клубида қизиқиш уйғотди  4 14:00"Манчестер Сити" "Рома" ўйинчиси учун 50 млн евро беришга тайёр  1 12:38"Манчестер Юнайтед" Мактоминейни қайтариш устида ишламоқда  7 12:15Суперлига. 1-тур ўйинларининг бошланиш вақти маълум  12 11:58Уго Фернандес — "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  1 11:30Горецка ёзда "Арсенал"га ўтишга қизиқмоқда  3 10:30Ўзбекистон U-17 терма жамоаси мураббийи Сергей Чигодаев: "Финалга чиқиш учун исталган рақибни ютишимиз керак"  7 09:50"Металлург" яна 2 нафар футболчи билан шартнома имзолади  0 09:25Назорат учрашуви. "Сўғдиёна" "Пари НН"га йирик ҳисобда енгилди  0 08:50Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  106 08:25"Бухоро" назорат учрашувида Грузия клуби билан дуранг ўйнади  0 07:52Футзал клублари учун хушхабар: ОФК тўхтаб қолган мусобақани қайта тиклаш режасини тузяпти  4 03:56Бундеслига. "Боруссия Д" "Майнц"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  0

Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак" Янгиликлар

Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"

Про лига 14-туридан ўрин олган "Локомотив" – "Олимпик-MobiUz" баҳсидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Фарҳод Нишонов фикрлари билан ўртоқлашди.

"Узоқ танаффусдан сўнг расмий ўйинда майдонга тушдик. Бу яхшими ёки ёмонми, билмаяпман. Ўйиндан-ўйинга муддат узоқ бўлиб кетяпти. Футболчиларни ўйин ритмида ушлаш бироз қийин бўляпти. "Локомотив"ни яхши ўрганиб чиққан эдик, тан оламан, муносиб жамоа. Таркибида яхши савиядаги футболчилари бор. Мураббийлар штаби ҳам таниш ва тажрибали. Жамоавий ўйини, маҳоратли футболчилари бор. Кучли рақибга муносиб қаршилик қила олдик. Ўйин бошланиши режамиз асосида кетаётганди, кейин стандарт вазиятдан гол ўтказиб юбордик. Муаммолар юзага кела бошлади. Умуман олганда, йигитларга раҳмат — курашишди, вазиятлар яратишди", — дейди Фарҳод Нишонов.

— Ўйин дурангга мос бўлдими?
— Ғалаба қозонишни режа қилган эдик, чунки иккинчи бўлимда устунлик қилдик. Биз тажрибали ва маҳоратли футболчиларга муҳтожмиз. Агар вазиятлардан фойдаланганимизда, ғалаба қозонар эдик.

— Бу мавсум "Олимпик-MobiUz" чемпион сифатида Суперлигага йўл олмаса, буни муваффақиятсизлик сифатида ҳисоблайсизми?
— Агар Суперлигага йўл ололмасак, бу ёшдан сўнг бундай йигитларни йиға олмаймиз. Элитага чиқсакгина кучли таркибни сақлаб қолишимиз мумкин. Суперлигага йўлланма ололмасак, таркибни сақлаб қола олмаймиз. Суперлигага чиқишимиз керак, биз ҳаракат қиламиз.

— Турнир жадвали тиғиз кўринишда. "Арал" пешқадам бўлиб олди. Жадвал ҳақидаги фикрингиз қандай?
— Учта жамоа бир-бирига яқин. Бу кураш охиригача давом этади. "Арал"нинг ҳам ўзига яраша ўйин услуби бор, уларнинг майдонида ўйнаш жуда қийин. Биз охиригача курашамиз.

— Қизил карточкалар ҳақида...
— Буни кўриб чиқиб таҳлил қилиш керак. Ўйлашимча, қизил карточкалар тўғри қарор бўлди. "Локомотив" футболчиси агрессивроқ ҳаракат қилди.

— Про лигага ВАР керакми?
— Албатта, керак. Кўряпсизки, баҳсли вазиятлар кўп бўлмоқда. ВАР қўлланилса, тўғрироқ бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика