UZ

Сўнгги янгиликлар

"Норвич" ҳужумчиси Пукки россиялик футболчининг рекордини такрорлади Янгиликлар

"Норвич" ҳужумчиси Пукки россиялик футболчининг рекордини такрорлади

"Норвич" ҳужумчиси Теему Пукки Англия премьер-лигаси тарихида дастлабки 3та ўйинда 5та гол урган иккинчи ўйинчига айланди.

Пукки 1-турда "Ливерпуль" (1:4) га қарши ўйинда рақиб дарвозасини ишғол қилган бўлса, "Ньюкасл" (3:1) билан ўйинда хет-трик қайд этган эди.

Ҳозир давом этаётган "Челси"га қарши ўйинда эса чемпионатдаги бешинчи голини урди.

Шундай қилиб, у россиялик Павел Погребнякнинг рекордини такрорлади. 

Погребняк 2012 йилда "Фулхэм" таркибида дастлабки учта ўйинда бешта гол уришга эришган эди.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг