UZ

Сўнгги янгиликлар

00:20"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов бўйича "Манчестер Сити"га мурожаат қилган  2 23:53Гвардиола "Манчестер Сити"дан кетиши эҳтимоли ҳақида: "Мен умрбод бу ерда қола олмайман"  3 23:42Бундеслига. "Боруссия Д" - "Боруссия М". Асосий таркиблар маълум!  0 23:34Италия Суперкубоги. "Болонья" - "Интер" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:12Флик ҳозирча "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  0 22:55Аморим Фергюсоннинг гаплари ҳақида фикр билдирди  2 22:31"Қизилқум" 22 ёшли футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:11Марсело "Барселона"дан "Реал"га кимни олган бўларди?  3 21:59Пеп Гвардиола: "Ҳозир "Сити" АПЛ чемпионлиги учун курашадиган ҳолатда эмас"  2 21:37Тьерри Анри: "Арсенал" ушбу мавсумда чемпион бўлиши керак"  0 21:13Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр  22 20:59Алонсо "Реал"даги фаолиятини баҳолашни истамади  0 20:36Фергюсон МЮнинг соврин ютиши учун қанча вақт кетишини айтди  2 20:16Виктор Фонт: "Лапорта кўп гапиради, лекин кам иш қилади. Мен қайтсам, Мессини клуб билан боғлайман"  7 19:41Исак Швецияда 2025 йилнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди  2

Нўъмон Ҳасанов: “Ғалаба мухлисларимиз учун совға бўлди” Янгиликлар

Нўъмон Ҳасанов: “Ғалаба мухлисларимиз учун совға бўлди”

“Қўқон-1912” – “Навбаҳор” учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида жамоамиз устози Нўъмон Ҳасанов ва “Қўқон-1912” аъзоси Жавоҳир Сидиқов қатнашишди.

Нўъмон Ҳасанов: - Олдиндан шундай ўйин бўлишини билган ҳолда тайёргарлик кўргандик. Охирги учрашувларда “Навбаҳор” ҳимоявий ўйин кўрсатишини билгандик. 

Мухлисларимиз учун бугун ҳақиқий байрам бўлди. Ғалаба улар учун муносиб совға бўлди, дейишим мумкин. Бугун йигитлар борларини бериб ўйнашди. Футболчилар бир-бирлари билан қисқа пас орқали ўйнашлари менга манзур бўлди. Тўғри,бунга эришиш осон бўлмади.

Футболда захирага кўп эътибор бериш керак, деб ҳисоблайман. Тезликни ошириш учун захирадан фойдаланиш зарар қилмайди. Бугун ҳам ушбу принципимга содиқ қолдим ва бу самара берди.

Таран биринчи таймда яхши тўп сурди. Тўпни ўзида сақлаб туриш бўйича у етакчилардан бири саналади. Игорь ҳали ўзини кўрсатади.

Жавоҳир Сидиқов: Бугунги ўйин мухлисларбоп бўлди. Мухлисларимиз стадионда ҳақиқий байрамни ташкил этишди. “Навбаҳор”га қарши ўйинга жиддий тайёрлангандик. Бугунги ғалаба осонликча қўлга киритилгани йўқ.

Ишқибозларимиз ҳам бизни тинимсиз қўллаб-қувватлашди. Уларга миннатдорчилик билдириб ўтамиз.

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика