

"Клуб ўйинчига барча тўловларни 15 октябргача амалга ошириши лозим эди.
Аммо футболчига шу кунгача ҳеч вақо тўланмади. Энди "Навбаҳор"га нисбатан ўша қарордаги бошқа бандга асосан спорт санкциялари қўлланади.
Иш "-6" очкогача борса, бу ҳол жамоанинг Суперлига жадвалидаги мавқеига сезиларли таъсир қилиши тайин. Ёки наманганликларни ҳам кетма-кет трансфер ойналаридаги тақиқлар кутмоқдами?", – дейилади Championat.asia бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев хабарида.
Аввалроқ "Навбаҳор" футболчиси шартномани бир тарафлама бекор қилгани ва клуб бир неча ойлик иш ҳақи бўйича қарздор экани маълум бўлган эди.



