UZ

Сўнгги янгиликлар

12:25Венсан Компани: "Ҳамма Бундеслигани осон дейди, лекин бугун бундай эмаслигини кўрдик"  3 12:02Лиам Росеньор Мудрик ҳақида: "У билан гаплашиб олишим керак, ҳозир у учун қийин давр"  0 11:45Арне Слот "Борнмут"дан учралган мағлубият сабабини айтди  3 10:55Олександр Воробей собиқ жамоаси билан шартнома имзолади  0 10:36САфарда. "Динамо"нинг БААдаги машғулотлари қандай кетмоқда? Вадим Абрамов билан интервью  3 10:12"Сўғдиёна"да 8 йил ўйнаган Митрович Сербияга қайтди  1 09:57Арбелоа: "Винисиус ва Мбаппе — ўйин тақдирини ўзгартириб юборишга қодир икки энг яхши футболчи"  4 09:37"Шўртан" ҳужумчиси "Машъал"га ўтди  0 09:07Жавоҳир Сидиқов: "Қўқон-1912"га бўлган меҳрим бошқача"  3 08:34"Қизилқум" ярим ҳимоячиси "Каттақўрғон"да  0 08:05Достон Турсунов: "Жаҳон чемпионатига боришни мақсад қилганман"  1 07:37Sofascore. Абдуқодир Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 02:59Мбаппенинг дубли "Реал"га "Вильярреал" устидан ғалаба келтирди  18 02:32Аёллар ўртасидаги Испания Суперкубоги: "Барселона" яна "Реал"ни мағлуб этиб, кетма-кет бешинчи бор чемпион бўлди  11 01:55Арне Слот: "Бундай ўйинда 4 дақиқа қўшиб бериш камлик қилади"  9

«Навбаҳор» водий чемпиони! Янгиликлар

«Навбаҳор» водий чемпиони!

Теглар :  Навбаҳор
Навбатдаги чемпионат якунига етгач мавсум якунларига оид турли хил қизиқарли маълумотлар бериб борилмоқда.

2015 йилги чемпионатда водийнинг тўртта жамоасини олий лигада қатнашганлигидан хабарингиз бор. Ўзбек футболида ўз ўрнига эга бўлган “Нефтчи”, “Навбаҳор”, “Андижон” ва “Қўқон-1912” жамоалари иштирокидаги учрашувлар доимо муросасиз ва кескин курашлар остида ўтиб келади. Шу сабабли, юртимизда “водий дерби”ларига бўлган қизиқиш ҳар сафар юқори бўлиб келган. Аксарият клубларимизнинг мухлислари учун қолган ўйинлардар кўра водийдаги рақибларни мағлубиятга учратиш муҳим саналади.

2015 йилги чемпионат якунларига кўра олий лигада қатнашган водий клубларининг ўзаро натижаларини ажратган ҳолда ўзига хос қизиқ бир мусобақага асос солиш мумкин. Қатнашчилар минтақаларга бўлинганда уларни кўрсаткичларида ҳам ўзгаришлар кузатилади. Масалан, “Нефтчи” клуби жорий йилги чемпионат якунига кўра умумий жадвалда водийдаги барча жамоаларни ортда қолдирди. Ўзаро учрашувларда қайд этилган натижалар инобатга олинганида эса “Навбаҳор”ни пешқадам бўлганлиги ойдинлашади. Шу сабабдан қайсидир маънода “Навбаҳор”ни водий чемпиони деб аташ ҳам мумкин бўлади. Ашурматов шогирдлари водийнинг қолган жамоалари билан ўтган учрашувларда 12 очко тўплашга эришди. Бу борада фарғоналиклар “лочинлар”дан уч очкога ортда қолишди.

Умуман олганда водий клублари ўзлари иштирокидаги ўйинларда томошабин тўплаш борасида қолганларга қараганда яхшироқ кўрсаткичга эга эканликларини амалда намойиш этишди.

Хусусан, водий вакилларининг ўзаро ўтказилган 12 та учрашувини бевосита стадионларда 97728 нафар мухлис томоша қилган. Бу ўртача ҳар бир ўйинга 8144 нафардан томошабин дегани. Мисол учун XXIV миллий чемпионатимиздан ўрин олган 240 учрашувни ўйингоҳларда 1 260 022 томошабин томоша қилган. Ўртача ҳар бир ўйинга 5250 нафардан мухлис. Ўртадаги фарқ деярли 3000 мухлисни ташкил этмоқда.

Қуйида ўзаро учрашувлардаги натижалар ва водий жамоаларининг ўзаро ҳисоб-китобидан кейин юзага келган жадвал билан танишасиз.

1-давра
«Нефтчи» - «Навбаҳор» - 1:0 (3-тур)
«Қўқон-1912» - «Андижон» - 0:0 (4-тур)
«Андижон» - «Навбаҳор» - 3:2 (9-тур)
«Андижон» - «Нефтчи» - 0:4 (11-тур)
«Қўқон-1912» - «Навбаҳор» - 0:1 (11-тур)
«Қўқон-1912» - «Нефтчи» - 1:2 (13-тур)

2-давра
«Навбаҳор» - «Нефтчи» - 1:0 (18-тур)
«Андижон» - «Қўқон-1912» - 1:2 (19-тур)
«Навбаҳор» - «Андижон» - 1:0 (24-тур)
«Нефтчи» - «Андижон» - 0:1 (26-тур)
«Навбаҳор» - «Қўқон-1912» - 2:1 (26-тур)
«Нефтчи» - «Қўқон-1912» - 0:1 (28-тур)


№    

Жамоалар      

Ў    

Ю    

Д     

М     

Т-Н    

О    

1

Навбаҳор

6

4

0

2

7-5

12

2

Нефтчи

6

3

0

3

7-4

9

3

Қўқон-1912

6

2

1

3

5-6

7

4

Андижон

6

2

1

3

5-9

7


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика