UZ

Сўнгги янгиликлар

03:55ЕЧЛ. Чорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  83 03:45ЕЧЛ. "Реал" пенальтилар сериясида "Атлетико"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди! "Арсенал" ва "Астон Вилла" ҳам чорак финалда  248 01:47"Атлетико" ўз рекордини ўрнатди  7 00:39ЕЧЛ. "Боруссия" амаллади  7 00:30Россия кубоги. Аббос Файзуллаев ассист қайд этган ўйинда ЦСКАдан ғалаба  2 23:54"Ал Ҳилол" "Ливерпуль" етакчисига катта маош таклиф қилди  2 23:18"Арсенал" икки ярим ҳимоячи билан шартнома имзолашга яқин  2 22:43"Нефтчи" тақдимот маросими ўтказди  12 22:17Мбаппе бугун ўйнайдими?  20 21:52ЕЧЛ. "Лилль" - "Боруссия" Д. Асосий таркиблар маълум!  3 21:40"Манчестер Юнайтед" "биллури" сафга қайтди  4 21:20Бахтиёр Намозов ва Найим Қосимов соҳил футболи бўйича Осиё кубогига тайинлов олди  2 20:47"Челси"га "Милан" етакчиси керак  0 20:15Аморим: "Янги стадионни ўйлаётганим йўқ"  3 19:55"Олимпик" назорат учрашувида "Истиқлол"га 5 та гол урди  0

"Навбаҳор": Таништирув маросимидан фотожамланма Янгиликлар

"Навбаҳор": Таништирув маросимидан фотожамланма

Теглар :  Навбаҳор
Кеча Намангандаги “Марказий” ўйингоҳнинг мажлислар залида 2016 йилги чемпионатда жамоамиз шарафини ҳимоя қиладиган футболчиларнинг таништирув маросими бўлиб ўтди.

Тақдимот маросимида Наманган вилоят ҳокими, вилоят футбол федерацияси президенти Х.Х.Бозаров, Наманган шаҳар ҳокими, Наманган вилоят футбол федерацияси вице-президенти Б.М.Холмирзаев, “Навбаҳор” футбол клуби президенти Б.М.Бекходжаев, клуб вице-президенти О.А.Қосимов, “Навбаҳор” жамоаси асосий таркиб мураббийлар штаби, жорий йилги мавсумлар оралиғида жамоага сафига келиб қўшилган 17 нафар футболчилар ҳамда “Навбаҳор” жамоасининг бир гуруҳ ишқибозлари иштирок этишди.


Тақдимот маросимини Наманган вилоят  футбол федерацияси вице-президенти Баҳром Холмирзаев очиб берди. Шундан сўнг Наманган вилоят ҳокими, вилоят футбол федерацияси президенти Хайрулло Бозаров сўзга чиқиб, жамоа футболчилари олдида турган масъулиятли вазифа хусусида фикр юритди. Шу билан биргаликда Бозаров ўз сўзида “Навбаҳор” жамоасини Ўзбекистон чемпионатлари ўтказила бошлагандан бери олий лигада мунтазам равишда қатнашиб келаётган учта жамоадан бири эканлигини ҳам алоҳида эътироф этди. Шунингдек, вилоят раҳбари бугунги кунда футболчи ва мураббийлар учун барча шарт-шароитларни яратиб берилаётганлиги ҳам айтиб ўтди. Хусусан, Намангандаги “Марказий” ўйингоҳ мамлакатимиздаги энг яхши ўйингоҳлардан бири эканлигини таъкидлаб ўтиб, жамоа аъзоларига навбатдаги чемпионатда омад ёр бўлишига тилак билдирди.


Наманган вилоят футбол федерацияси вице-президенти Б.Холмирзаев асосий таркиб мураббийлар штаби билан таништиргач, мавсум арафасида “Навбаҳор” аъзосига айланган футболчиларга жамоа футболкалари топширилди. Унга кўра Алибек Туробов 23, Александр Корнийчук 12, Игорь Голбан 29, Обид Жўрабоев 15, Хайрулло Каримов 4, Азиз Ғуломхўжаев  3, Алибобо Раҳматуллаев 70, Равшан Асланов 30, Нодирбек Мавлонов 5, Сардор Азимов 22, Ҳасан Асқаров 2, Акрам Бахритдинов 7, Санжар Асқаралиев 8, Анвар Ражабов 18, Мўйди Мамазулумов 11, Шоҳжаҳон Аббосов 16, Олександр Пишур 77-рақамда ҳаракат қиладиган бўлди.
Тадбир давомида “Навбаҳор” жамоаси бош мураббий Рашид Ғофуров сўзга чиқди: - Вилоят раҳбарияти ва мухлислар томонидан билдирилган ишончни оқлаш учун ҳаракат қиламиз. Ишқибозларимизнинг муносиб тарзда қўллаб-қувватлашларига ишонган ҳолда майдонга чиқиб, вилоят аҳлини хурсанд қилиш учун бор куч ва имкониятимизни ишга соламиз.


Ғофуровдан кейин жамоа сардори Хайрулло Каримов футболчилар номидан сўзга чиқди: - Сўнгги пайтларда жамоага жиддий тарзда эътибор қаратилаётганлигини эътироф этиб, қисқа вақт оралиғида катта хажмдаги ишлар амалга оширилганлигини таъкидлаб ўтди. Яратиб берилаётган шарт-шароитлар учун жамоа номидан раҳбариятга миннатдорчилик билдириб ўтаман. Бунга биз ҳам майдондаги мазмунли ўйинларимиз орқали жавоб беришга ҳаракат қиламиз. Мақсадимиз “Навбаҳор” жамоасининг аввалги мавқеини кўтариш. Шу сабабли ҳар бир футболчи учрашувларда бор вужуди билан тўп суриб, мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қилади. Яна бир бор берилаётган эътибор учун раҳмат айтаман.


Маросим якунида, ёши улуғ мухлислардан бири Валихон ота "Навбаҳор" жамоасини 2016 йилги мавсумда муносиб тарзда иштирок этишини тилак билдириб ўтди. Шу тариқа "Навбаҳор" футбол клубининг 2016 йилги чемпионат олдидан ўтказган тақдимот маросими якунланди.

Кеча бўлиб ўтган янги ўйинчиларнинг тақдимот маросимидан олинган фотосуратларни эътиборингизга хавола этамиз.


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика