UZ

Сўнгги янгиликлар

12:22Манба: "Манчестер Сити" шифокори Абдуқодир Ҳусанов фойдасига қарор чиқарди"  0 11:59Абдуқодир Ҳусанов "Ливерпуль" билан ўйин учун неча баҳо олди?  2 11:38Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси Элит ОЧЛнинг марказий ўйинида фаолият олиб боради  0 11:19Футзал якунлари. Осиё янги чемпионни кўришга яқин эди  1 10:55Тарихда шу кун. Шомуродовнинг порлашини бошлаб берган “Бунёдкор” – “Ал Шабаб” учрашуви   1 10:355 та гол урилган тўқнашувда "Пахтакор" Молдова клубидан устун келди  4 10:10"Локомотив" назорат баҳсида Қирғизистоннинг амалдаги чемпионидан енгилди  0 09:45"Андижон" назорат учрашувида Черногория клуби билан дуранг ўйнади  1 09:20Рўзиқул Бердиев: "Ҳозирги ҳолатимизда ҳам яхши таркибга эгамиз. "Насаф" доим олдига юқори мақсадларни қўяди"  5 08:58ОКМК vs "Бунёдкор". Қайси жамоа кучли?  2 08:33"Насаф" - "Ал Шорта". Жамоалар қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  1 08:18Элит ОЧЛ. "Насаф" бугун Фарғонада "Ал Шорта" билан ўйнайди  5 07:50"Манчестер Сити" беш йилдан сўнг илк бор "Энфилд"да "Ливерпуль"ни мағлуб этди  6 03:03Ўртоқлик ўйини. “Навбаҳор” “Рубин”га мағлуб бўлди  1 02:56Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Валенсия"ни мағлуб этди, "Барса" билан орадаги фарқ — 1 очко  25

МЮ Марокаш устидан ФИФАга шикоят қилди Янгиликлар

МЮ Марокаш устидан ФИФАга шикоят қилди

МЮ "Борнмут"га қарши ўйинда Мазрауи иштирок этмагани учун Марокаш устидан ФИФАга шикоят қилди.

"Манчестер Юнайтед" Марокаш Нуссаир Мазрауига АПЛ доирасида "Борнмут"га қарши ўйинда (4:4) Африка Кубогида иштирок этиш учун клубда ўйнашга рухсат бермаганидан кейин ФИФАга шикоят қилди.

Африка Кубоги олдидан ФИФА турнирда иштирок этадиган барча футболчиларни биринчи ўйиндан камида етти кун олдин клублари томонидан қўйиб юборишни тавсия қилди.

Марокаш турнирга мезбонлик қилади ва терма жамоа "Юнайтед"нинг "Борнмут"га қарши ўйинидан олти кун ўтиб, 21 декабрь куни Комор оролларига қарши биринчи ўйинни ўтказади. Икки ўйин ўртасидаги вақтнинг нисбатан қисқалигини ҳисобга олган ҳолда, Марокаш футбол ассоциацияси Мазрауига "Олд Траффорд"даги ўйинда иштирок этишни тақиқлашга қарор қилди.

ESPN хабарига кўра, "Юнайтед" Марокаш уларнинг дастлабки сўровини рад этишидан олдин футболчини жалб қилишни режалаштирган. Натижада клуб бу масалани Халқаро футбол федерациясига топширди. Бироқ, ФИФА Марокашнинг позициясини қўллаб-қувватлади.

Ҳисоботда айтилишича, "Юнайтед" раҳбарияти Премьер-лига ўйини душанба кунига кўчирилгани ва бу қарор уларнинг назоратидан ташқарида бўлгани сабабли "адолатсиз жазоланган" деб ҳисобламоқда.

Якунда 28 ёшли ҳимоячи якшанба оқшомида терма жамоага йўл олди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
18 дек 00:26:41
1 1
Юта олмагандан кейин баҳона қилмаса-да!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика