Марат Бикмаев — сўнгги "могикан"

Iskandarov Abdulaziz
6 окт 2026, 10:05
Аввало "могикан" нима деган тушунчага тўхталиб ўтсак, чунки футбол мухлислари орасида буни турлича талқин қилаётганлар кўпчиликни ташкил қилмоқда.

Жеймс Фенимор Купернинг 1826 йилда ёзилган машҳур тарихий роман номи бўлиб, кейинчалик умумэътироф этилган мажозий иборага (фразеологизмга) айланган. Асар марказида могиканлар ҳинд қабиласининг сўнгги вакиллари — Чингачгук ва унинг ўғли Ункаснинг тақдири туради. Мустақиллик ва мустамлакачилик жараёнлари натижасида бу буюк қабила ва унинг маданияти йўқолиб бораётган эди.

Энди буни футболга кўчирилишида ҳам кўчма маъно шаклланади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Корея билан сўнгги 2 та ўйинда рақиб дарвозасини ишғол қила олмаган яъни 180 дақиқадан буён бу жамоага тўп кирита олмаяпти. Охирги маротаба 2016 йил ЖЧ-2018 саралаш баҳси доирасида меҳмонда Жанубий Корея дарвозаси тўрини титратганмиз ва ўша голга Марат Бикмаев муаллифлик қилган. Мазкур ўйинда ҳисобни биринчи бўлиб очганимизга қарамай якунда 1:2 ҳисобида мағлубиятга учраганмиз.


15 ноябрь 2016. Сеул. "Seoul World Cup" стадиони. 16:00 (Тошкент вақти)

Жанубий Корея - Ўзбекистон 2:1

Ҳакамлар: Фаҳад Ал Мирдаси, Абдуллоҳ Ал Шалвай, Муҳаммад Ал Абакри, Турки Муҳаммаж Ал Худхайр (барчаси Саудия Арабистони)
Комиссар: Гоутам Кар (Ҳиндистон)

Голлар: Марат Бикмаев 25, - 0:1. Нам Таэ Хи 67, - 1:1. Ку Жа Чол 85, - 2:1.

Жанубий Корея - 23.Ким Сонг Гю, 4.Ким Ки Хи, 6.Парк Жу Ху (3.Хонг Чул, 82), 7.Сон Хон Мен, 10.Нам Таэ Хи, 11.Жи Донг Вон, 13.Ку Жа Чол, 16.Ки Сон Йонг, 18.Ли Жон Хёп (9.Ким Шин Вук, 66), 20.Жанг Хюн Су, 22.Ким Чанг Су.

Захира: 1.Квон Сун Таэ, 2.Чои Чул Сун, 5.Квак Таэ Хви, 8.Ким Бо Кюнг, 12.Ли Жаэ Сунг, 14.Хан Кук Юнг, 15.Хонг Жонг Хо, 17.Ли Чон Йонг, 19.Жунг Ву Йонг, 21.Ким Жин Хён.

Ўзбекистон: 21.Александр Лобанов, 19.Виталий Денисов, 2.Егор Кримец, 5.Анзур Исмоилов, 13.Даврон Ҳошимов, 18.Отабек Шукуров, 17.Вадим Афонин, 9.Одил Аҳмедов, 4.Марат Бикмаев (15.Александр Гейнрих, 60), 23.Элдор Шомуродов (14.Жавоҳир Соҳибов, 80), 11.Игорь Сергеев.

Захира:
1.Элдорбек Суюнов, 3.Саламат Қутибоев, 6.Жалолиддин Машарипов, 7.Жамшид Болтабоев, 8.Сервер Жепаров, 10.Сардор Рашидов, 12.Игнатий Нестеров, 16.Станислав Андреев, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 22.Жамшид Искандеров.

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia