"Манчестер Юнайтед" расман Нуссаир Мазрауи трансферини эълон қилди

Administrator
14 авг 2024, 01:05
Нуссаир Мазрауи фаолиятини АПЛда давом эттиради.

"Манчестер Юнайтед" клуби Нуссаир Мазрауи трансферини эълон қилди. 26 ёшли ҳимоячи МЮ билан 2028 йилга қадар шартнома имзолади. Келишувда битимни яна бир йилга узайтириш имконияти мавжуд.

Маълумот учун,  Нуссаир Мазрауининг трансфери учун МЮ "Бавария"га 15+5 млн евро миқдоридаги пулни тўлайди.

Эслатиб ўтамиз, МЮ бироз аввал Маттейс де Лигт трансферини ҳам эълон қилганди.

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: manutd.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›