Зидан: "Биз доимо ғалаба қозонишни истаймиз, бироқ жамоа қуришга вақт зарур"

Iskandarov Abdulaziz
6 окт 2026, 10:06
Франция терма жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан Миллатлар лигаси 4-тури доирасида Бельгияга қарши кечадиган ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Биз доимо ғалаба қозонишни истаймиз – биз спортчимиз, бу биз учун табиий ҳол. Энг муҳими – учрашувга яхши тайёргарлик кўриш ва майдонда ўзини ишончли ҳис қилиш. Ҳозиргача кузатаётган жамоамиз кайфиятидан жуда мамнунман. Нимани хоҳлаётганим борасида аниқ тасаввурим бор, Франция терма жамоасини яхши кўраман ва ихтиёримда юқори савиядаги футболчилар бор. Бироқ жамоа шаклланиши учун маълум вақт кераклигини яхши тушунаман.

Майкл Олисеми? Майдон ташқарисида у бироз вазмин ва тортинчоқроқ, лекин бу умуман муаммо эмас, чунки майдонда ушбу тортинчоқлигидан ҳатто из ҳам қолмайди. Қолаверса, кўрсатаётган ўйини орқали у чинакам етакчи эканини намоён этмоқда. Тўп билан муомала қилишда у ўз истеъдодини тўлиқ юзага чиқаради. Терма жамоада у аллақачон ўзини кўрсатган бўлса, ҳозирда клуб миқёсида ҳам ажойиб даража намойиш этмоқда”, – дея Зиданнинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: УЕФА