

Бу ҳақда “BBC Sport” маълум қилди.
Манба маълумотларига кўра, номзодлардан бири "Бавария" бош мураббийи ёрдамчиси Аарон Дэнкс ҳисобланади. Аввалроқ 43 ёшли мутахассис Кэррик билан "Мидлсбро"да бирга ишлаган. Уни "Манчестер Юнайтед"га таклиф этиш имконияти ўтган ёзда ҳам кўриб чиқилганди.
Шу билан бирга, клуб бош директори Омар Беррада ва спорт директори Жейсон Уилкокс раҳбариятга Кэррикни истеъфога чиқаришни тавсия қилиши кутилмоқда. Якуний қарор 12 ноябрь куни қабул қилиниши мумкин.
"Манчестер Юнайтед" жорий мавсум АПЛнинг ўнта ўйинида бир марта ғалаба қозонди. "Қизил иблислар" 8 очко билан турнир жадвалида 18-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа навбатдаги турда 22 ноябрь куни сафарда "Ливерпуль"га қарши майдонга тушади.



