

Фабио Каннаваро бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун Жанубий Кореяга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 16:00 да старт олади.
“Оқ бўрилар” ФИФА кунларидаги аввалги ўртоқлик баҳсларида Эрон (3:1), Сурия (4:1) терма жамоаларини енгган эди. Вакилларимизга олдиндаги тўқнашувда омад тилаб қоламиз.



