Ўзбекистон футзал терма жамоаси бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов: "Бу галги йиғинга кўпроқ ёшларни жалб этдик"

Iskandarov Abdulaziz
11 ноя 2026, 10:00
Ўзбекистон футзал терма жамоаси бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов Тожикистонга қарши кечган ўртоқлик учрашувидан сўнг фикрларини билдирди.

“Биринчи ўйинда 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган эдик. Ҳозир турли таркибларни синаб олиш жараёни кетмоқда. Беш кун давомида машғулот ўтказдик, таркибда янги футболчилар кўп. Уларни жамоа ўйинига мослаштириш учун вақт талаб этилади. Айни пайтда кимнинг ҳолати қандайлигини, майдонга тушишга қанчалик тайёрлигини синчковлик билан кузатяпмиз.

Бу галги йиғинга кўпроқ ёшларни жалб этдик. Агар улар ўзларини кўрсата олишса, кейинги йиғинларда ҳам таклиф этиб, маҳоратини ошириш устида ишлаймиз.

Ёшларимизнинг салоҳияти юқори. Тажрибали футзалчилар ҳам уларга ҳар томонлама ёрдам беришмоқда. Жамоадаги ички муҳит аъло даражада, худди бир оиладекмиз.

Шунингдек, бўлажак ўртоқлик ўйинлари бўйича ҳам режа тузяпмиз. Агар ҳар ойда шундай йиғинлар ўтказиб турсак, йигитлар миллий жамоа талабларига янада тезроқ мослашиб боришади”, — деди Баҳодир Аҳмедов.

Ўхшаш янгиликлар

Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Futsal_Uzbekistan