МЮ ҳимоячиси Варан Каземирони кучли характерга эга ўйинчи деб ҳисоблайди
23 авг 2022 16:31
Янгиликлар
МЮ ҳимоячиси Варан Каземирони кучли характерга эга ўйинчи деб ҳисоблайди
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Рафаэль Варан жамоанинг янги ўйинчиси Каземирони кучли характерга эга футболчи деб ҳисоблайди.
"У жуда ҳам кучли ва жамоа учун барқарорлик, ҳужум ва ҳимоя ўртасида яхши баланс ва ғолиблик менталитетини беради деб ўйлайман. Унинг майдонда кучли характери бор", — дейди Варан.
Каземиро "Манчестер Юнайтед"га "Реал"дан ўтди, у испан клуби билан 18та соврин ютган.
Битим нархи 70,65 миллион еврони ташкил этди. Унинг "қизиллар" билан шартномаси бир йилга узайтириш имконияти билан 2026 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар