UZ

Сўнгги янгиликлар

12:25Артета МЮ билан ўйиндаги аламли мағлубият ҳақида фикр билдирди  0 11:58Брайан Мбеумо Робин ван Персининг натижасини такрорлади  1 11:29Гаттузо Верраттини Италия терма жамоасига қайтармоқчи  1 10:40Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг 2 нафар футболчиси мавсумни Тошкент клубида бошлайди  0 10:20Серхио Рамос "Севилья"ни сотиб олиш ниятида  0 09:55Патрик Виейра: "Арсенал"га етакчи етишмади, Сакадан кутилгани бўлмади"  0 09:28"Сўғдиёна" ярим ҳимоячиси "Металлург"га ўтмоқда  5 09:01“Арсенал”га қарши драматик ғалабадан сўнг Кунья: “Ана шу баҳслар учун бу клубга келганман"  9 08:34Ўзбекистон терма жамоаси бугун Хитой билан ўйнайди  7 08:15Расман: "Хоразм" бразилиялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 07:48Вадим Абрамов: "ЦСКАни ҳар куни ҳам ютавермаймиз"  7 05:08"Ал Ҳилол" пешқадам бўлишига қарамай, аутсайдер билан баҳсда очко йўқотди  0 04:00А Серия. "Рома" ва "Милан" ўртасидаги баҳсда ғолиб аниқланмади  15 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Наполи"ни йирик ҳисобда таслим қилди  3 23:43"Арсенал"нинг 13 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига МЮ нуқта қўйди  35

Мухтор Қурбонов: "Шокдаман" Янгиликлар

Мухтор Қурбонов: "Шокдаман"

"Шўртан - "Олмалиқ" (3:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Мухтор Қурбонов ўз фикрларини билдирди.

"Нима дейишга ҳайронман. Шокдаман. Кетма-кет учинчи ўйинда очко йўқотдик. "Насаф" билан ўйин охирида иккита гол ўтказдик, "Андижон"да вазиятлардан гол ура олмадик, бугун ҳам 90+5-дақиқада гол ўтказиб юбордик. Жамоанинг руҳий ҳолати юқори даражада эмас деб ўйлайман. "Олмалиқ" жамоаси яхши шаклланган. Уларга қарши муносиб ўйнадик, лекин натижа бизнинг фойдамизга бўлмади", - дейди Мухтор Қурбонов.

"Таркибимиздаги кўп йигитлар асосан ўртамиёна жамоаларда ўйнашган. Шу боис сўнгги дақиқаларда шогирдларим концентрацияни йўқотиб қўйишмоқда. Рақиб 10 нафар футболчи бўлиб ўйнаётганди, шунчаки тўпни ўзимизда ушлаб туриш керак эди. Буни ҳам эплай олмадик".

"Ҳимоямизда муаммо борлиги тўғри. Бу чизиққа легионер Дарко Станоевични олиб келганмиз. Қолганлар ўртамиёна ўйинчилар. Ҳимояда пала партишлик бўлмоқда. Бунинг устида иш олиб бораяпмиз".

"Жамоада ҳеч қандай муаммо йўқ. Ички муҳит яхши. Молиявий ҳолат ҳам жойида, ҳомийларимиз доим бизга эътибор қаратаяпмиз".

"Асрор Алиқуловда кичик жароҳат бор. У яқинда даволанди. Унинг тажрибасига таянамиз, фақат тўла тузалиб олишини кутамиз". 


Шаҳбоз Беғамов ёзиб олди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика