Моуринью: "У МЮга қарши баҳсни асосий таркибда бошламоқчи"

Eldor Akmurzayev
18 июн 2020, 19:25
«Тоттенхэм» устози Жозе Моуринью январдан буён жароҳатини даволаш билан ўтказган Харри Кейннинг ҳолати ҳақида гапирди.

“Кейн жуда яхши ишламоқда. Ҳеч қандай муаммо йўқ. У «Манчестер Юнайтед»га қарши баҳсни асосий таркибда бошлашни режалаштирмоқда. Қанча ўйнайди? Билмадим. Ўйин давомида билиб оламиз.

У тахминан олти ой давомида таркибда йўқ эди. Ҳозирги ҳолатини эса баҳолаш қийин. Бироқ, Кейн яхши меҳнат қилди. У ажойиб профессионал ва эртанги баҳсни илк дақиқалардан ўтказмоқчи”, дейди португалиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, АПЛ доирасида ўтадиган Лондондаги беллашув 20 июнга ўтар кечаси, Тошкент вақти билан 00:15да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Sky Sports