UZ

Сўнгги янгиликлар

07:17Европа лигаси. Финалнинг учрашувнинг "man of the match"и маълум  9 01:59"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилиб, Европа лигасида ғолиб чиқди! Энди лондонликларда ҳам соврин бор!  95 01:58"Сирдарё ФА" бош мураббийи Аббос Махсталиев: "Мақсадимиз – академия ёшларига имконият бериш"  4 00:44"Локомотив" "Бунёдкор"ни мағлуб қилса ҳам гуруҳда қолиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:37Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалаба қозонди, Роналду 935-голини урди  7 00:32Эндрик жароҳати туфайли Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади  1 00:05Илёс Зейтуллаев: "Футболда ғалабадан кўра, мағлубият кўпроқ сабоқ беради"   0 23:35Кейн Бундеслиганинг энг яхши футболчиси деб топилди  2 23:05Григорий Колосовский: "Ғалаба бор, лекин гуруҳ босқичида тўхтадик"  0 22:38Расман: Флик "Барселона" билан шартномасини узайтирди  3 22:09Никола Лазаревич: "Бугунги ўйинда футболчиларимнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди"  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир жамоага ҳурмат билан қараймиз"  0 21:24Ўзбекистон кубоги плей-офф босқичининг барча иштирокчилари аниқ. Қуръа қачон ўтказилади?  5 20:45Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи якунланди. "Олимпик Мобиуз" кейинги босқичга йўлланма олди (бугунги натижалар)  12 20:23"Арсенал" Родриго билан музокараларни бошлади  5

"Милан" ўриндиғидаги Пиолининг эгизагини кўрганмисиз? Бу Стефанонинг ёрдамчиси ва яқин дўсти. Янгиликлар

"Милан" ўриндиғидаги Пиолининг эгизагини кўрганмисиз? Бу Стефанонинг ёрдамчиси ва яқин дўсти.

Стефано Пиоли ва Жакомо Мурелли дўстлигига қирқ йилдан ошди.

Ишонасизми, уларнинг ҳатто сочи ҳам деряли бир хил пайтда тўкилиб кетган. 14 ноябрь куни Миланеллодан нохуш хабар тарқалди: Стефано Пиоли коронавирус юқтириб олди ва катта эҳтимол билан якшанба кунги "Наполи"га қарши беллашувни ўтказиб юборади. Энди вақтинча жамоани Даниэле Бонера бошқариб туради. Бунга эса бош мураббийнинг ўнг қўли Жакомо Мурелли ҳам коронавирусга чалингани сабаб бўлди. Мурелли — ташқи кўринишидан Стефанога жуда ўхшаб кетадиган ва кийиниш услубини ҳам кўчирадиган мутахассис.

Хўш, Пиолининг "эгизаги" ҳақида нималарни билиш зарур?

Мурелли ва Пиоли танишганига қирқ йилдан ошди: уларнинг ҳар иккиси йўлини "Парма" ёшлар жамоасидан бошлаган

Уларнинг ҳар иккиси Эмилия-Романья провинциясидаги, регионнинг энг катта шаҳри Пармадан 20 дақиқалик ҳудудда жойлашган аҳолиси ҳеч қачон 6,5 мингдан ошмаган Сан-Секондо-Парменсе коммунасида дунёга келган. 1979 йил "Парма" ёшлар жамоасида танишиб қолишади ва дўстлашишади.

"Стефано билан дўстлигимиз футбол майдонидан ташқарида ҳам давом этади. Биз узоқ йиллардан буён оилавий яқин алоқадамиз. Бир-биримизни жуда яхши биламиз ва жонажон регионимизнинг асосий жамоасида бошлаганмиз", — дейди Мурелли.

Бу каби воқеаларда кўп учрагани сингари, маълум вақт ўтиб, икки дўстнинг йўли айрилди. 1984 йил Пиоли "Ювентус"га йўл олади ва захира футболчиси сифатида Италия чемпионатида ва Чемпионлар Кубогида зафар қучади. Мурелли эса анчайин камтар "Авеллино"га ўтади ва А Серияда жон сақлаш учун курашади.

Футболчилик даврида "Авеллино"да Муреллини "анти-Марадона" деб аташарди: ўша пайтларда "Наполи" ва "Авеллино" ўртасидаги беллашувлар сал кам ўртоқлик ўйинидек ўтарди (ҳар икки клуб А Серияда Кампания региони вакили сифатида ҳаракат қиларди), "Наполи"нинг аргентиналик даҳосини эса доимо Муреллига "ишониб топширишарди". Тўрт мавсум давомида Диего "Авеллино"га бор йўғи битта гол урган.

Марадонага қарши тўқнашув Жакомо фаолиятининг юқори палласи сифатида қайд этилади: 1989 йил у "Авеллино" билан Б Серияга равона бўлади ва қайтиб элитада майдонга тушмайди. Мурелли фаолиятида шунингдек машҳур "Болонья" ҳам бўлган, лекин ушбу жамоа билан у С1 Серияда тер тўккан.

Пиоли ва Мурелли 2004 йил қайта бирлашди ва ортиқ айрилмади

37 ёшда Мурелли ҳаваскор жамоа "Судзара"га йўл олади ва фаолиятининг сўнгги даврини ўтказади. Айнан ўша ерда у ўйновчи мураббийга айланади. Имкониятлари чекланган жамоада маълум ютуқларга эришгач, 2003 йил "Модена"да Альберто Малезани мураббийлар штабига қўшилади. Ўшанда жамоа В Серияда ҳаракат қиларди.

Орадан бир йил ўтиб, Малезани истеъфога чиқаришади ва унинг ўрнига 39 ёшли Пиолини таклиф қилишади. Стефано ўшанда бош мураббий сифатида илк қадамларини ташлаётганди. Пиоли янги лавозимга тайинлангач Муреллини ўзининг асосий ёрдамчиси этиб танлади. Ушбу вазифани Жакомо мана 16 йилдан буён бажариб келади — Мурелли Пиолига "Парма", "Гроссето", "Пьяченца", "Сассуоло", "Кьево", "Палермо", "Болонья", "Лацио", "Интер", "Фиорентина" ва энди "Милан"да ёрдамлашмоқда.

Пиоли ва Муреллининг ажойиб бир одатлари бор: улар ишга доим бир хил кийиниб келишади!

"Палермо"да шундай эди


 

"Интер"да шундай эди


"Фиорентина"да шундай эди


"Милан"да ҳам шундай

Қизиқ, ким кимдан кўчирар экан-а?!

Яна бир қизиқ факт, ҳар икки қахрамон деярли бир пайтда, "Фиорентина"даги даврда сочлари тўкилиб кетган. Мана буни ҳақиқий дўстлик деса бўлади!


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика