"Милан" Леауни алмашади

Sherzod Nurmatov
5 окт 2022, 12:44
Италиянинг "Милан" ва Англиянинг "Челси" клублари ўзаро футболчи алмашиши мумкин.

Икки жамоа ўртасида бу борада музокаралар бўлиб ўтиш арафасида. 

"Сан Сиро" эгалари Лондон клуби аъзолари – Кристиан Пулишич ва Каллум Хадсон-Одоига қизиқмоқда. Улар ўрнига эса Рафаэл Леау "Стэмфорд Бриж"га йўл олади. Юқоридагиларга қўшимча тарзда "россонери" 90 млн евро ҳам талаб этади. 

23 ёшли португалиялик юлдуз ушбу мавсум А Серияда 7 та ўйинда кўриниш берди ва 8 бор самарадорлик (4+4) намойиш этди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Calciomercato