

Фабрицио Романо маълумотларига кўра, франциялик марказий ҳимоячининг кетиши деярли ҳал этилган масала бўлиб, бир неча клублар уни сафига қўшиб олиш имкониятига қизиқиш билдирмоқда.
Дисасининг яқин орада "Милан"га ўтиши ҳақида миш-мишлар тарқалганига қарамай, айни пайтда унинг Италияга кўчиши бўйича аниқ музокаралар олиб борилмаяпти.

Аввалроқ 27 ёшли футболчига "Галатасарой", "Монако", "Борнмут", "Вест Хэм", "Кристал Пэлас", "Фиорентина", "Ювентус", "Боруссия" Дортмунд ва "Севилья" қизиқиш билдиргани хабар қилинганди.
Дисаси "Челси"га 2023 йилда ўтган, аммо жорий мавсум у нафақат асосий таркибдаги ўрнини йўқотди, балки умуман "кўклар"нинг ўйинлар учун қайдномага ҳам кирмади.



