UZ

Сўнгги янгиликлар

15:21Breaking! МЮни ёзгача бошқарадиган мураббий номи маълум  1 15:01Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди  9 14:34"Динамо" Тошкентда йиғинни бошлади  2 14:33"Қўқон-1912" 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 14:05"Тоттенхэм" чап вингер позицияси учун шорт-лист тузди  0 13:38Турсунов — Гонконг чемпионатининг декабрдаги энг яхши футболчиси!  2 13:11Словакиялик ҳужумчи Ўзбекистонда тўп тепади  8 12:45Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!  11 12:32Расмий хабар: Ойбек Бозоров "Пахтакор"да!  9 12:14"Навбаҳор" Қозоғистоннинг 5 карра чемпиони билан ўйнайди  3 11:52Расман: "Пахтакор" Қувватов қайтганини эълон қилди  5 11:33Артета: "Мен учун Деклан Райс — дунёдаги энг яхши ярим ҳимоячи"  2 10:58Кечаги учрашувда ғалабани қўлдан чиқарган Гвардиола нималар деди?  4 10:32"Шўртан"нинг икки нафар асосий футболчиси "Хоразм" йиғинида  2 10:06"Сурхон" яна бир футболчиси билан хайрлашди  1

"Металлург": Танишинг, рақибимиз – “Бунёдкор”! Янгиликлар

"Металлург": Танишинг, рақибимиз – “Бунёдкор”!

Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол клуби мамлакатимизнинг энг ёш жамоаларидан бири саналади. Клубга асос солинганига эндигина 13 йил бўлди.

Аммо қисқа фурсат ичида жамоа биринчи лигадан олий лигага йўл олди ва кучлилар сафида ҳам доимий равишда етакчилар қаторидан ўрин эгаллаб келаяпти. 2007 йилдан элита сафида “қалдирғочлар” беш марта Ўзбекистон чемпиони, уч марта вице-чемпион, тўрт марта Ўзбекистон кубоги соҳиби ва тўрт карра финалчиси, Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби бўлди. Бу йил жамоа мамлакат кубоги баҳсларида тўққизинчи марта финалда ўйнайдиган бўлди. 2008 йилдан Осиё чемпионлари лигасида юртимиз шарафини ҳимоя этиб келаётган “Бунёдкор” жамоаси икки марта қитъанингмазкур нуфузли турнирида ярим финалгача етиб борди (2008, 2012 йиллар). Олий лигадаги энг паст кўрсаткичи тўртинчи ўрин бўлган (2014-2015 йиллар).

“Бунёдкор”нинг уй стадиони мамлакатимизнинг энг муҳташам футбол мажмуаси саналади. У 2012 йилнинг 28 сентябрь санасида қуриб, фойдаланишга топширилди. “Бунёдкор” ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси уй стадиони ўз бағрига 34000 томошабинни сиғдиради.

“Бунёдкор” бугунгача олий лига баҳсларида 303 та учрашув ўтказган. Шулардан 212 тасида ғалаба қозонган, 58 тасида дуранг ўйнаган, 33 тасида мағлубиятга учраган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи – 584:166. Жамоанинг олий лигадаги энг йирик ғисобли ғалабаси – 7:0 (“Шўртан”, 2008 йил), энг йирик мағлубияти – 0:3 (“Локомотив”, 2015 йил).


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика