Самандар Мавлонқулов фаолиятини пойтахтда давом эттиради

Khoja
25 дек 2025
"Сўғдиёна" ҳужумчиси Самандар Мавлонқулов янги мавсумни пойтахтда ўтказади.

21 ёшли фаолиятини "Бунёдкор"да давом эттиришга яқин. Бу ҳақда Нарзулла Сайдуллаев хабар бермоқда.

Ёш ҳужумчиси "Сўғдиёна"нинг асосий жамоасида 2023 йилдан бери ҳаракат қилиб келади. У жиззахликлар сафида 73 та баҳсда майдонга тушган. Унинг ҳисобида 12 та гол ва 3 та ассист бор. Трансфермаркт ҳужумчини 200 минг еврога баҳолаган.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia