UZ

Сўнгги янгиликлар

18:42Эшитдик-да! "Олимпик"нинг яна бир футболчиси "Пахтакор"га ўтмоқда  1 18:16"Пахтакор"нинг Фарғонадаги ғалабали ўйинидан ГАЛЕРЕЯ  1 17:58Анхель Ди Мария иккита жамоадан бирини танлайди  3 17:39Месси қайтди  0 17:12"Футбол олами". "Нефтчи" ва "Навбаҳор" даврани мағлуб билан якунлашди — Суперлиганинг қолдирилган ўйинлари ҳақида барчаси  0 16:41Хомяков, Бўриев, Ҳамиджонов... Ўзбекистон кубоги 1/8 финални ўтказиб юборадиганлар рўйхати  0 16:05Қўмита қарорларига ҳурматсизлик қилаётган Суперлига клубларига нисбатан санкция қўлланилади  9 15:48Расман: Амирбек Саидов Сербия клуби аъзоси  8 15:29Суперлига: ОКМК футболчиси қизил олиши, "Навбаҳор"нинг голи ҳисобланмаслиги ва "Насаф" пенальти тепмаслиги керак эди. Баҳсли вазиятлар юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  18 14:50"Бавария" ўз футболчиси учун 50 млн ва бонуслар хоҳламоқда, МЮ эса ҳали расмий таклиф билан чиқмади  4 14:08Испания терма жамоасининг яна бир футболчиси Саудияга йўл олишга яқин  2 13:39Ўзбекистон терма жамоасининг Гватемалага қарши ўйинлар учун таркиби маълум  0 13:13Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг яна бир футболчиси легионерга айланиши мумкин  21 12:49«Нефтчи» собиқ футболчиси «Хоразм» билан шартнома имзолади  1 12:21"Бизга қайноқ юрак ва совуқ бош керак"  8

Месут Озил: “Мавсумни яхши ўтказиб, совринсиз қолишимдан қандай маъно бор?” Янгиликлар

Месут Озил: “Мавсумни яхши ўтказиб, совринсиз қолишимдан қандай маъно бор?”

“Арсенал” ярим ҳимоячиси Месут Озил клуб расмий сайтига берган интервьюсида фаолияти, олдига қўйган мақсадлари ва бошқа масалалар хусусида берилган саволларга жавоб қайтарди.

- Месут, шахсий тарафдан мавсумни қандай баҳолайсиз?
- Жуда қониқдим. Урган голларим ва амалга оширган голли памларимдан ростдан ҳам қониқиш ҳосил қилдим. Доим ўсиб боришга интилганман ва ҳозир тўғри йўлдаман. Шахсан мен учун мавсум яхши ўтмоқда ва шундай савияда узоқ вақт ўйнашга умид қиламан.

- Нима сабабдан барчаси яхши кўриниш олди деб ўйлайсиз?
- Чунки жамоа менга ёрдам бермоқда. Тактикамиз борасида ҳам шундай дейиш мумкин. Ҳужумкор ҳаракатлар марказида жойлашиб, тўпни тез-тез майдоннинг яхши ҳудудларида қабул қиляпман. Бу эса ҳужумни ривожлантириб, ҳал қилувчи тўп оширишни уддалашга ёрдам беради.
Ўтган йили узоқ вақт жароҳатландим, бу йил эса жисмонан ва руҳан тайёрман. Шунингдек, биринчи марта “Арсенал” билан мавсумга тайёргарлик жараёнини тўлиқ ўтказдим. Ҳамиша бунинг муҳимлигини гапириб келганман. Ҳаммаси яхши кетаётганидан қониқяпман.


- Ўйинингизни қандай таҳлил қиласиз? Таҳлилчилар билан гаплашасизми?
- Тўғриси, ўйинларимни баъзида томоша қиламан. 11 йилдан бери профессионал футболдаман. Ўйлашимча, ортга боқавермай, олдинга қараш лозим. Акс ҳолда, йўлда давом этиш қийин бўлади. Агар ўйинни ёмон ўтказиб, бирорта вазият ярата олмасам, албатта, бундан қониқмайман.
Лекин рақамларга катта эътибор бермайман. Кимдир Озил голли паслар бўйича рекордга яқин дейиши мумкин, аммо мен рекордлар учун ўйнамайман. Нимага қодирлигим ва жаҳонда энг яхши ассистентлардан бири эканимни биламан. Шахсий даражада мавсумни ажойиб ўтказсам, аммо совринсиз қолсам, бундан қандай маъно бор?

Ҳар бир учрашувга имкониятимни намойиш этиш учун тушаман. Баъзида ўхшамайди, лекин бу йил кўп ўйинларда бу яхши кўриниш олди. Умид қиламанки, ўйиним “Арсенал”га мавсумни юқорироқ якунлашга ёрдам беради.

- Арсен Венгер сизни яқинда “жим юрувчи етакчи” деб атади. У нимани назарда тутди?
- Ҳамма менга футбол ва ундан ташқарида ҳурмат билан муносабатда деб ўйлайман. Менга баланд овозда гапириш ва жамоадошларимга кийиниш хонасида бақириш ёқмайди. Бу ҳеч қачон характерим бўлмаган. Бирор нарсани 100 фоиз амин бўлсам гапираман, буни ҳамма билади. Эҳтимол, мураббий шуни назарда тутган. Ушбу мавсум жамоа олдида бир неча марта гапирдим, танаффусларда уларни тетиклаштиришга интилдим. Майдонда ҳам шу нарса рўй беради.

- Алекс Ивоби, Жефф Рейн-Аделаид ва Крис Уиллок жорий мавсум биринчи жамоага яқин бўлишни бошлашди. Уларга қандай ёрдам беришга уриняпсиз?
- Барчамиз уларга ёрдам беришга интиляпмиз. Футболчи клубга келганда ўзини унчалик қулай ҳис этмайди. Жамоамиз бир-бирига ёрдам беришга ҳаракат қилади. Тажрибали футболчи сифатида буни мажбуриятларимдан бири деб ҳисоблайман. Ёш ва клубга келган янги ўйинчиларга майдонда ва унинг ташқарисида ёрдам бериш даркор.

Муҳаммад Ал Нени билан биринчи марта ўйнаганимда унга имкон борича ёрдам беришга уриндим. Машғулотларда у мени кузатади, чунки у таянч ярим ҳимоячиси, мен олдинроқда ҳаракат қиламан. У тўпни олгунга қадар уни кимга узатиш устида ишлаётгани кўриниб турибди.

У билан “Тоттенхэм”га қарши ўйнаганимизни эслайман. Жамоада кимдир пайдо бўлганда унга ёрдам бериш лозим. Ўша беллашувда унга бир қатор ҳолатларда қандай ўйнаш, қачон тўп ошириш ва ўз ўйинини кўрсатиши тўғрисида гапирдим. Бу ҳисни биламан – янги чемпионат ва клубга кўчиб ўтишни. Вақт ўтиши билан янги жамоага кўникиб оласан.


- “Арсенал” ёшлари қандай футболчиларга айланиши мумкин?
- Уларнинг ёши ва “Арсенал”да эканини ҳисобга олсак, улар аниқ тўғри йўлда. Улар машғулотларда ўзларини яхши кўрсатишди, тўп билан ажойиб ишлашади. Алекс Ивоби яқинда асосий жамоа учун ўйинлари билан мени ҳайрон қолдирди.и
Яна Серж Гнабри менга жуда ёқади. У ғалаба қозонишни жуда хоҳлайдиган ва олдига аниқ мақсад қўйган футболчи. Улар кўп нарсаларга эриша олишади.

- Халлда захирада Рейн-Аделаид ва Уиллок билан бирга бўлдингиз. Уларга ўргатишга ҳаракат қилдингизми?
- Ёшларга ишонч бериш муҳим. Бунинг қандай бўлишини биламан, чунки ўзим шу йўлни босиб ўтганман. Уларга чиройли футбол кўрсатишга ҳеч нарса халал бермаслигини айтасан. Лекин улар ўз йўлини топишлари лозим. Уларнинг ўзига ишониши жуда муҳим. Мен қанча вақт ёрдам беришга уринишим аҳамиятга эга эмас, агарда улар муваффақиятга эришишларига ўзлари ишонмаса.

Улар нимага қодирлигини англашлари зарур. Пайтида тажрибали ўйинчилар менга ўз ўйинимни намойиш этишим, агар бу ўхшамаса мени қўллашларини билдиришган. Бу менга майдонда катта эркинлик берарди. Ҳеч қачон бирор нарсани нотўғри қилишдан қўрқмаганман, чунки жамоа мени қўллаб-қувватлашини билардим. Майдонга кучимга ишонган ҳолда чиқардим, чунки улар менга ишониб, ёрдам беришарди.

- Ким сизга ёрдам берганини эслайсизми?
- Албатта. “Шальке”да кўплаб тажрибали футболчилар бор эди - Линкольн, ака-ука Олтинтўплар, Кевин Кураньи, Младен Крстаич. Мендек ёш ўйинчи учун бундай етакчиларга эга бўлиш жуда муҳим эди, улар Бундеслигада катта тажрибага эга бўлишган. Улар менга ишонч бағишлашган.
Ҳалигача Линкольн билан алоқани сақлаб қолганман, жаҳон чемпионатида пайтида учрашгандик. У ажойиб плеймейкер эди, майдонни яхши кўриб, ажойиб тўплар етказиб берарди.

Менга “Шальке”да шундай футболчилар бўлгани, кейин “Вердер”ла Клаудио Писсаро ва Диего билан ўйнаганимда омад кулиб боққан. Кўп нарсаларни улардан ўрганганман ва бундан миннатдорман. Улардан ўзлаштирганим “Реал”га ўтиш, шу билан энг яхши футболчилардан ўрганишда давом этишимга ёрдам берди.

- Ёш эканингизда асосий жамоада машғулот қилиш ва ўйнаш қандай?
- Буни кутиб яшайсан. “Шальке”га келганимда биринчи жамоа машғулоти тугаши билан бизнинг машғулот бошланарди. Уларни майдон четида юзлаб одамлар кузатарди, баъзида минглаб мухлислар. Буни кўрганимда ўша майдонда мени кўришларини қанчалик хоҳлашимни тушуниб етганман. Бу мақсад сари юришимда ёрдам берган. “Шальке”да асосий жамоада машқ қилишни бошлаганимда у Бундеслиганинг энг яхши жамоаларидан бири саналарди.

- Ўсиб боришингизда қайси мураббийлар ҳал қилувчи ролда бўлишган?
- “Шальке”да бу Норберт Эльгерт бўлган. У футболда катта нарсаларга эриша олишимга мени ишонтирган инсондир. Менда потенциал борлигини билардим, чунки ўйинимни кузатган одамлар шундай деб айтишарди.

Имкониятинг ҳақида дўстларинг ва оила аъзоларинг гапиришса, буни жиддий қабул қилмайсан. Лекин “Рот-Вайсс”дан “Шальке”га ўтганимда айнан Норберт мени ўз қаноти остига олган. У тактикани ўргатди, ҳеч қачон таслим бўлмаслик ва эришилган нарса билан тўхтаб қолмасликни ўргатди. Унинг мен учун қилган ишларига раҳмат айтаман. “Шальке” тарбияланувчиларига эътибор қилсак, рўйхат ҳайратлантиради. Унда сиз Юлиан Дракслер, Мануэль Нойер, мени, Бенедикт Хеведес, Ральф Ферманн ва бошқаларни кўрасиз. Улар ҳозир ҳам иқтидорли ёшларни тайёрлашда давом этишмоқда.

Биринчи жамоалардаги мутахассисларга келсак, доим Томас Шаафдан миннатдорман. “Вердер”да у менга имкон берган. У ўша пайт Германияда энг яхши мураббийлардан бири эди ва менга ишонч билдирган. Яна терма жамоа устози Йоахим Лёв ҳам мени таклиф қилиб, ҳозиргача ишонишда давом этмоқда.
Бунгача 21 ёшлилар термасида Хорст Хрубеш катта ёрдам берган. Яна фаолиятимга ижобий таъсир кўрсатган Жозе Моуриньо ва Арсена Венгерни ҳам таъкидлаб ўтаман.


- Фаолиятингизда қайғули вазиятларни эслайсизми?
- Футболда ва ҳаётда қайғули вазиятларнинг бўлиб туриши одатий ҳол. Бироқ бу сени яксон қилишига қараб турмаслик керак, чунки ёмон нарсалар ҳаёт йўлингга доим келиб туради.

Мени оилам ва дўстларим доим қўллаб келишган. Уларнинг эътибори туфайли омадсизликни анча хотиржам қабул қиламан. Характерингда муаммо бўлса ва майдонда барчаси яхши кўриниш олмаса, яқинларингнинг кўмаги сенга чалғишга ёрдам беради. Бу жуда муҳим.

- Ўзингизни қачон профессионал сифатида ҳис қилгансиз?
- “Шальке”да вақтимни ажойиб ўтказганман, у ерда дебютим рўй берган. Кейин Бременга кетдим. Ўйлашимча, ўша ўтиш барчаси бошланган қадам бўлганди. Мен чинакамига ўсишни бошладим ва бугунги кундаги ижрочига айландим.

“Вердер” мени улғайтирди. Ўз шаҳримдан, оилам ва дўстларим бор жойдан ҳеч кимни билмайдиган ерга кўчиб кетдим. Одамлар бу нарсаларга эътибор бермайди, чунки бу майдондан ташқарида юз беради. Бремен профессионал футболда ҳақиқий биринчи қадамим бўлди.

- Футболчи бўлишга шубҳаланган ҳолатларингиз бўлганми?
- Ҳеч қачон бунга кескин ёндошмаганман, футбол ўйнашдан шунчаки роҳат олганман. Ҳар қандай соҳада бор кучимни берадиган инсонлар тоифасига кираман. Менга қўшича машғулот ва жисмонан ишлаш керак эмас. Умуман олганда, профессионал бўлгунимга қадар бунинг устида ишламаганман.

Тана тузилиши қандай бўлишини билмаганман, бунга эътибор қилмаганман. Мен ўзимча футбол мухлиси эди. Менга ёқарди. Мактабга бориб, футбол ўйнардим, шундан кейин клуб учун ўйнадим. Тушки бирда дарсларимни тугатиб, кечки 5да футбол ўйнашга клубга борардим. Дўстларим билан ўйнаган ўша пайтларни яхши эслайман. Кейин машғулотга бориб, икки соат ишлардик. Кунига беш соатлаб футбол ўйнардим. Ёзда кечроқ қоронғи тушади. Дўстларим ўйнаётганини кўриб қолсам, уларга бориб қўшилардим. Ўйин туфайли бир кунлаб вақтни ўтказардим. Отам “Рот-Вайсс” мураббийига бориб, ўша кун ўйнолмаслигим, чунки кеча 10 соат дўстларим билан тўп тепганимни гапирганини эслайман.

Футбол мен учун ҳамма нарса бўлган. Балки, ўйиндан бир кун олдин тунги 11гача ўйнамасдим, лекин ўзим ёқтирган нарсани қилишга интилардим. Футбол ҳаётим бўлган ва шундай бўлиб қолмоқда.

- Ўйиндан олдин ёки рекламаларда сақич билан бажарган трюкларингизни кўрамиз. Бунга қандай эришгансиз?
- Буни кўп марта синаб кўрганман. Бу жуда қувноқ иш. Яқинда буни рекламада амалга оширдим.


- Футбол ўйнаш учун турли нарсалардан фойдаланганмисиз?
- Ҳа, сақич ва теннис тўпларидан ташқари баскетбол ва медболлардан ҳам, гарчи улар 5 килограммгача вазнга эга бўлса ҳам. Бу жуда қийин бўлганди. Баъзида ўйин тугагач, турли нарсаларни кўриб, улар билан машқ қилишга тушардим.

- Доим шундай қилганмисиз?
- Ҳамиша. Ёшлигимда бирор нарса ётганини кўрсам, унда жонглёр қилишга интилардим. Дам олиш кунлари дўстларим билан “Икки тегиниш” ўйинини теннис ёки баскетбол тўпида ўйнардик. Турли нарсаларни ўйнардик ва бу жуда ажойиб эди.

- Бу техникангизни ривожлантиришга катта ёрдам берганми?
- Бу қандайдир таъсир ўтказган деб ўйламайман. Менга ўзимдан катталарга қарши ўйнаш ёрдам берган. Акам ва унинг дўстларим билан ўйнардим, улар мендан 6-7 ёш катта бўлган. 11 ёшлигимда 17-18 ёшли йигитларга қарши тўп тепардим. Улар билан ўйнаш қийин эди, стадионда баъзан тошлар ҳам чиқиб қоларди. Тўпни қабул қилишда жуда эҳтиёткор бўлиш даркор эди. Айнан шу ёрдам берган. Теннис тўпини ҳавода тепиш жуда яхши, аммо техникани ривожлантиришга биринчи навбатда “Шальке”да ўйнаган пайтим ажойиб майдон таъсир кўрсатган.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика