

"Қаймоқранглилар" бош мураббийи Хаби Алонсо инглиз футболчисини устувор трансфер мақсади сифатида белгилади.
Испаниялик мураббий клуб 21 ёшли футболчини январь ойидаёқ таркибга жалб қилишни истайди.

"Ливерпуль", "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" Адам Уортонга қизиқиш билдираётгани айтилмоқда. Transfermarkt портали экспертлари хавбекнинг нархини 60 миллион еврога баҳоламоқда. Унинг "Кристал Пэлас" билан битими 2029 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.



