UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  2 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  3 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  93 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

Мбаппе ва Хакими АҚШда дам олишмоқда. ПСЖ мураббийига уларнинг узайтирилган таътили ёқмаганга ўхшайди Янгиликлар

Мбаппе ва Хакими АҚШда дам олишмоқда. ПСЖ мураббийига уларнинг узайтирилган таътили ёқмаганга ўхшайди

Килиан Мбаппе ЖЧ-2022 финалида мағлуб бўлди ва бирдан ПСЖга қайтган ҳолда, уч кундан сўнг машғулотлар ўтказди.

У бирдан таътилга йўл олмади, аммо 2023 йилнинг бошини ўзи учун бойитди.

Ёлғиз эмас, балки ЖЧда мағлуб қилган дўсти билан.



Мбаппе ва Хакими ПСЖда таътилсиз ўйнашди, сўнгра бошқа қитъага учиб кетишди


Қатардан қайтган ғамгин Мбаппенинг суратлари ЖЧдан сўнг бир неча кун ичида пайдо бўлди. L’Equipe Килиан финалдан сўнг ПСЖ бош мураббийи Кристоф Гальтьега машғулотларни имкони борича тезроқ бошлаш ва бунга жисмонан ва руҳий жиҳатдан тайёрлигини айтганини ёзди.

Мбаппе ЖЧдан сўнг биринчи ўйинда "Страсбург" дарвозасига пенальтидан ғалабани голини урди ва уч кундан сўнг ПСЖ билан "Ланс"га 1:3 ҳисобида ютқазди. Ашраф Хакими ҳам икки ўйинни (биринчисини тўлиқ эмас) ўтказди. Жамоа кейинги ўйинда Кубок доирасида уларсиз "Шатору"ни 3:1 ҳисобида таслим этди.



Гальтье "Мбаппе ва Хакимида дам олиш учун бир неча кун бўлади. Уларнинг "Страсбур" ва "Ланс"га қарши ўйнаши, шундан сўнг тикланиш учун вақт олишлари режалаштирилган" деб огоҳлантирганди.


Таътилда баскетбол ўйинига тушишди, Нью-Йоркда ниқобларда айланишди ва Марокашда тушлик қилишди



Мбаппе ва Хакими АҚШга учиб кетишди. Улар у ерда НБА доирасида "Бруклин" ва "Сан-Антонио" ўртасидаги ўйинга ташриф буюришди. Ўйин интригага бой бўлмади – "Бруклин" рақибини "+36" билан яксон қилди, аммо Кевин Дюрэнт футболчилар билан гаплашди ва уларга клуб майкаларини совға қилди. Кайри Ирвинг билан ҳам суратга тушилди. Улар ўйиндан сўнг кийим алмаштириш хонасида учрашишди.




Мбаппе ва Хакими шунингдек Нью-Жерсидаги American Dream Hall савдо марказига ташриф буюришди, улар унда американча тепаликларда учишди, квест-хонага киришди ва кафеда овқатланишди, Мбаппе эса тўлиқ хурсандчилик билан нинзя-тошбақаси билан суратга тушди.



Машҳур бўлиб кетган воқеа: Мбаппе ва Хакими Таймс-скверда қўлларига тушган нарса билан ўраниб олишган, аммо уларни барибир таниб қолишди.




Кутилмаган давом: Мбаппе ижтимоий тармоқларда суратлар билан бўлишди ва улардан бирида H&М бренди фонидаги расм ҳам бор эди. Яширин реклама. Ёки ундай эмасми?



Хакими шундан сўнг Мбаппени ватанига олиб келди. Уларни Марокашда кўришди. Ижтимоий тармоқларда уларнинг шаҳардаги таниқли ресторанлардан бирида кечки овқатни тановул қилишаётган видео тарқалди.

Марокаш терма жамоаси бош мураббийи Валид Реграги Canal Football Club'га берган интервьюсида икки ўйинчининг дўстлигига ҳам тўхталди: "Улар дўстлардан ҳам яқинроқ, улар ака-укалар". Ва мураббий "ЖЧ-2022 ярим финали олдидан Хакимига дўстига қарши ўйнашга тўғри келишини айтдим. У эса ўйинда дўстлар бўлмаслигини айтиб жавоб қилди" деб эслади.


Балки ПСЖ мураббийини Мбаппе ва Хакимининг анчадан бери жамоага қайтмаётганлари ғазаблантираётгандир



Оммавий можаро йўқ, аммо Гальтье оптимал таркибга эҳтиёж сезаётганига шама қилди. Кубок доирасидаги "Шатору"га қарши ўйиндаги ғалабадан сўнг буни айтди: "Айрим ўйинчиларнинг Лига 1 доирасидаги "Анже"га қарши баҳс олдидан қайтишларига муҳтожмиз. ПСЖга асосий таркиб ўйинчилари керак. Жаҳон чемпионати ортда қолганини биламан, аммо ҳамма эътиборини клублар миқёсидаги футболга қайта қаратиши керак".

Гальтье Кубок доирасида Месси (ЖЧдан сўнг ҳали қайтмаганди), Неймар (тикланишда), Мбаппе (таътил), Хакими (таътил), Верратти (таътил) ва Мендеш (жароҳат)сиз ўйнашга мажбур бўлди. "Анже"га қарши ўйин олдидан жароҳатланмаган ўйинчилардан барчаси тайёр, фақатгина Мбаппе ва Хакимидан ташқари.

Ашраф дисквалификация қилинган, Мбаппе эса у билан машғулотларга эртага, аниқроғи 12 январь куни қайтади. "Анже" билан ўйин бугун бўлиб ўтади. Шундай экан, тўлиқ оптимал таркиб йиғишнинг уддасидан чиқилмади.


Sports.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика