Машҳур футболчиларнинг фобияси. Улар нимадан қўрқади?!
09 ноя 2020 16:45
Янгиликлар
Машҳур футболчиларнинг фобияси. Улар нимадан қўрқади?!
Футболчилар ҳақида гап кетганда эса бу мавзу мухлисларда қизиқиш уйғотиши аниқ. Айниқса, биз улар ҳақида камдан-кам, яқин танишлари ёки баъзи манбалар орқали эшитиб қоламиз. Келинг бугун таниқли футболчиларнинг қандай фобияси борлиги ҳақида суҳбатлашамиз.
Марко Вератти (ПСЖ) ва Фил Жонс ("МЮ") — клаустрофобия (ёпиқ, тор, қоронғи жойларда қолиб кетишдан қўрқиш)
Яқинда ПСЖ футболчилари Чемпионлар Лигаси ўйинидан олдин Лейпцигдаги меҳмонхона лифтида қамалиб қолишганди. Хабарларга кўра, уларнинг орасида Вератти ҳам бўлган экан. Балки Марко ўшанда ёлғиз эмасман дея ўзини бироз овутгандир?! Бироқ "Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Фил Жонснинг лифтлар билан "ўзгача муносабати" бўлиб, у асосан юк кўтарувчи мосламаларини ёқтирмайди. Гап шундаки, Фил ёшлигида Грецияга ҳордиқ чиқариш учун борган ва лифтга қамалиб қолиб, у ерда бир неча соат қолиб кетган.
Оливье Жиру ("Челси") — Альф
Рўйхатдаги энг ноодатий фобия. Француз болалик пайтларида акалари футболчини Альф билан қўрқитишганин тан олган. Бу "даҳшатли" персонаждан Оливье энди қўрқмайди деб умид қиламиз.
"Альф — бу қўрқинчли ҳайвон. У жуда ҳам хунук эди. Ундан қўрқардим. Акам эса фақат бир гапни такрорларди: "Эҳтиёт бўл. Акс ҳолда, Альф ёнингга келади".
Килиан Мбаппе (ПСЖ) — сичқон ва каламушлар
Айтишларига қараганда, бир куни Киллиан жойлашган меҳмонхона номерида сичқон топилган. Маъмурлар кичик зараркунандани топиш учун мушук ҳам олиб келишган экан. Қизиғи шундаки, шунга ўхшаш қўрқув "Ливерпуль" собиқ форварди Питер Краучда ҳам бор. У хомяклардан қўрқади.
Деннис Бергкамп ("Арсенал" собиқ ҳужумчиси) — самолет
Бу жуда машҳур воқеа, балки буни эшитгандирсиз ҳам. Аммо "учмайдиган голландиялик"нинг бунда айби йўқ деб ўйлаймиз. Сабаби Деннис парвоз қилганида кўп бора нохуш ҳолатларга дуч келган. Дўсти авиаҳалокатда вафот этгани унга салбий таъсир қилган. У ёлғизмас, албатта. Бу рўйхатга Радек Ширл, Владислав Радимов, Александр Кержаков, Ули Хенесс, Игорь Добровольский ва Пауло Герреро каби ўйинчиларни киритиш мумкин.
Уэйн Руни ("Дерби Каунти") — арвоҳлар
Уэйннинг фобияси уни болалик давридан буён таъқиб қилади. У арвоҳлардан жуда ҳам қўрқарди. Шу сабабли, ухлашдан олдин фен ёки телевизорни ёқиб қўяркан.
Мен чироқ ва телевизор ёқиқ бўлганида ухлашни яхши кўраман. Аммо пылесос ва фен шовқини бўлганида ухлаш кўпроқ ёқади. Мен жуда кўп фенларни ишдан чиқарганман, чунки ўчиришни унутиб қўярдим, улар эса куйиб қолаверарди.
Англия термаси собиқ ўйинчиси Пол Гаскойн ҳам шунга ўхшаш қўрқувдан азият чекади: у қоронғиликдан қўрқади. Собиқ клубдошларининг айтишига қараганда, у доим телевизорни ёқиб ухларкан.
Дэвид Бекхэм ("МЮ" собиқ ўйинчиси) — атаксиофобия (тартибсизликдан қўрқиш) ва буфонофобия
Буфонофобия. Йўқ, у "Ювентус" голкипераи Жанлуижжи Буффондан қўрқмайди. Буфонофобия — (лотинчадан "bufo" — "қурбақа") — батрахофобиянинг ўхшаш шакли, қурбақалардан қўрқиш. "Номаълум масканга саёҳат" кўрсатувини суратга олиш жараёнида унда ушбу қўрқув пайдо бўлган. Англиялик ўша лойиҳада дўстлари билан Бразилия бўйлаб саёҳат қилган. Ўрмондаги тасвирга олиш пайтида кўп марта тўсатдан бақаларга дуч келган ва улардан қўрқадиган бўлиб қолган.
Шунингдек, Бекхэм шкафи доим тартибли бўлишини истайди, ҳаттоки, кийимларини ранглар кетма-кетлиги бўйича ажратиб жойлаштиради. Ҳа айтганча, миш-мишларга қараганда, у қушлардан ҳам қўрқар эмиш.
Стивен Жеррард ("Рейнджерс") — мизофобия
Афсонавий англиялик ярим ҳимоячи кир нарсалардан қўрқади. Жеррард микроб ва вируслар унга "ёпишиб олиши"дан қўрқиб, қўлларини юваверади-юваверади... Лекин бу ҳозирги замон талаби!
Микаэль Форселл ("Челси" собиқ ҳужумчиси) — мушуклар
Бу воқеада ҳаммаси оддий, аммо бироз ғалати. Германияликнинг мушукларга аллергияси бор. Қолаверса, улардан жуда ҳам қўрқади. Ишонмайсизми? Бир куни машинаси ёнида мушук ўтиргани сабабли у "Бохум" машғулотига кеч қолган.
"Машғулотга кетишим керак эди, аммо қўрқяпман. Сабаби машинам ёнида 20 дақиқадан бери мушук ғилдикка суйкалиб ўтирибди".
Хесус Навас ("Севилья") ва Андрей Аршавин ("Арсенал"нинг собиқ футболчиси) — неофобия
Неофобия — ўзгаришдан ва одатга айланиб қолган ишлардан узоқлашишдан қўрқиш. Навас фақатгина психолог ёрдами билан "Манчестер Сити"га ўтиш қарорига келган. Аршавин эса Англияга борганида кўника олмай, шифокор ҳузурига қатнаган.
Шунингдек, Англия термаси собиқ ўйинчиси Даррен Бентни ҳам рўйхатга киритиш мумкин. У ўргимчакдан қўрқади (арахнофобия). Наби Кейта ("Ливерпуль") кучукдан, Роналдо ("Реал" ва "Интер" собиқ футболчиси) эса семириб кетишдан қўрқади. Каллум Хадсон-Одои ("Челси") эса товусларни ёқтирмайди.
Хўш, сизда ҳам фобия борми? Нимадан қўрқасиз?
Нозима Зарипова таржимаси
Фикрлар