"Манчестер Юнайтед" Почеттино учун 45 млн евро тўлашга тайёр

Tolibjon Qosimov
7 дек 2018, 15:36
"Манчестер Юнайтед" клуби ҳамон бош мураббий лавозимига Маурисио Почеттинони таклиф қилишга қизиқмоқда.

"The Sun" нашрининг хабар беришича, "қизил иблислар" аргентиналик мутахассис учун "Тоттенхэм"га товон пули сифатида 45 миллион евро тўлашга тайёр.

Агар МЮ Чемпионлар лигасига йўлланма олишни уддасидан чиқа олмаса, Моуринью истеъфога чиқарилганда нисбатан камроқ товон тўлайди.

Почеттинонинг ўзи эса "Тоттенхэм"ни тарк этмоқчи эмас.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: The Sun