

"Мураббий биздан рақибга прессинг қўллашни ва энг муҳими, тўпни тезда қайтариб олишни талаб қилмоқда. Менга бундай ўйин услуби ёқади ва у менга жуда мос келади деб ўйлайман. 28 ёшдаман, лекин ўрганиш ва ўсишда давом этяпман. Яна кучайишим мумкин бўлган жиҳатлар кўп, бироқ бу ерда ўз ожиз томонларимни ошкор қилмоқчи эмасман!", – дея Упамеканонинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.
Ўйин пайшанба, 12 ноябрь куни Миланда бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 00:45 да бошланади. 15 ноябрь куни эса Франция 6-тур доирасида Туркияни қабул қилади.



