

Bild нашрининг хабар беришича, француз футболчисига "Ливерпуль", "Интер" ва "Реал" ҳам қизиқиш билдирмоқда. Аввалроқ, унга асосий даъвогар мадридликлар эканлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
Манбага кўра, Мюнхен клуби 26 ёшли футболчининг трансфер нархини 60 миллион еврога баҳоламоқда. Бироқ, Упамеканонинг шартномаси тугаши сабабли 2026-йил ёзида "Бавария"ни текинга тарк этиши хавфи мавжуд. Шу сабабли немис жамоаси ҳимоячини қишда "Челси"га сотиб юбормоқчи.
Бу мавсумда "Бавария" ҳимоячиси барча мусобақаларда 16 та ўйинда майдонга тушди ва битта голли узатмани амалга оширди.



