"Манчестер Сити" ва "Реал" Тилемансга қизиқмоқда. "Лестер" ярим ҳимоячини 40 млн еврога сотишга тайёр

Alisher
10 мар 2022, 14:18
"Манчестер Сити" ва "Реал" "Лестер" ярим ҳимоячиси Юри Тилемансга қизиқиш билдирмоқда.

"Манчестер Сити" вакиллари доимий равишда 24 ёшли бельгияликнинг агенти билан алоқадалар.

Қайд этиш керакки, "Реал" ярим ҳимоячини Лука Модрич, Тони Кроос ёки Каземирога ўринбосар сифатида кўрмоқда.

"Лестер" Тилемансни ёзги трансфер ойнаси вақтида 40 миллион еврога сотишга тайёр.

Тилеманс жорий мавсум "Лестер" либосида 33та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 3та ассист қайд этди. Хавбекнинг инглиз клуби билан шартномаси 2023 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Foot Mercato