Бернарду Силва нима учун "Барселона"га ўтишдан бош тортгани маълум бўлди

12 июн 2026, 09:15
"Манчестер Сити"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Бернарду Силва "Барселона" билан ўтиш борасида келишиб олганди.

Бироқ "кўк-анорранглилар" 31 ёшли футболчига асосий таркибдан жой кафолатланмаслигини маълум қилишган. Бу ҳақда "El Chiringuito" журналисти Хосе Альварес Гайя ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар берди.

Манбанинг таъкидлашича, Каталония клуби ўз позициясини ўзгартирмоқчи эмасди, ҳаттоки бошқа клублар Бернардуни илиб кетишга ҳаракат қилган тақдирда ҳам. Чунки "Барселона" таркиби ярим ҳимоя чизиғида етарлича рақобатга эга ва яхши шаклланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ оммавий ахборот воситаларида португалиялик футболчи Мадриднинг "Реал" клуби таклифини қабул қилгани ва у ерга эркин агент мақомида ўтиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: El Chiringuito