UZ

Сўнгги янгиликлар

02:43А Серия. Хименеснинг голи "Милан"га 3 очко олиб берди  1 01:39Саудия Арабистони чемпионатида пешқадам ўзгарди  1 01:22Беллингем: "Бундай ҳолатлар Испания ҳакамлиги сифатига шубҳа остига қўяди"  6 00:43ЛаЛига. "Атлетико" кетма-кет иккинчи марта дуранг ўйнади  5 00:30Бундеслига. "Байер" жуда катта устунлик қилган ўйинда "Бавария"ни мағлуб эта олмади  3 00:19Пеп Гвардиола Ҳусанов нима сабабдан сотиб олинганини айтди  11 00:07А Серия. Марказий ўйинда пешқадам очко йўқотди  4 23:41Эдерсон: "Абдуқодир Ҳусанов учун хурсандман"  14 23:35АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнади, Эдерсондан голли узатма, Мармушдан ҳет-трик  0 23:30КХДРда ғалати тақиқ ўрнатилди  8 23:15Саудия Арабистони. "Ал Фейҳа"да ишончли ғалаба, Шукуровда ассист  0 23:05Гвардиола: "Ҳусанов бугун жуда зўр ўйнади"  39 22:47"Шерлар"нинг кайфияти аъло. "Пахтакор" "Ал Садд" билан ўйинга тайёрланмоқда ГАЛЕРЕЯ  13 22:22Бундеслига. "Боруссия" Д аутсайдер майдонида мағлуб бўлди  1 22:12ЛаЛига. Беллингем қизил карточка олган ўйинда "Реал" Памплонада кутилмаган дуранг қайд этди  183

"Манчестер Сити" "Ньюкасл"ни таслим қилди. Мармушдан хет-трик, Ҳусанов тўлиқ ўйнади Янгиликлар

"Манчестер Сити" "Ньюкасл"ни таслим қилди. Мармушдан хет-трик, Ҳусанов тўлиқ ўйнади

Бугун АПЛда 25-тур учрашувлари давом эттирилмоқда.

"Манчестер Сити" ўз майдонида "Ньюкасл"ни қабул қилди. Учрашувда "шаҳарликлар" йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Мисрлик Омар Мармуш хет-трик қайд этди. Ҳусанов эса тўлиқ ўйнади. Ушбу ғалабадан кейин "Ман Сити" очколари сонини 44 тага етказиб 4-ўринга кўтарилиб олди.

ЯНГИЛАШ

Манчестер Сити

Омар Мармуш - 19', Омар Мармуш - 24', Омар Мармуш - 33', Джеймс МакЭти - 84'

Премьер-лига . 25-тур

15/02/2025, 20:00

0
:
4
Тугади

Ньюкасл

Стадион: Etihad Stadium

Бош ҳакам: Andrew Madley

45'
90'
19'  Омар Мармуш
19'  Эдерсон Мораес
24'  Омар Мармуш
24'  Илкай Гюндоган
33'  Омар Мармуш
33'  Савио
76'  Омар Мармуш (Жереми Доку)
76'  Фил Фоден (Джеймс МакЭти)
84'  Джеймс МакЭти
84'  Эрлинг Холанд
87'  Йошко Гвардиол (Nico O'Reilly)
87'  Илкай Гюндоган (Матео Ковачич)
88'  Эрлинг Холанд (Матеус Луис)
46'  Киран Триппьер (Валентино Ливраменто)
46'  Джо Уиллок (Льюис Майли)
50'  Бруно Гимарайнш
72'  Бруно Гимарайнш (Шон Лонгстафф)
73'  Энтони Гордон (Каллум Уилсон)
90'  Александер Исак (Эмиль Крафт)

АПЛ, 25-тур

15.02.2025

"Этихад стэдиум", Манчестер

"Манчестер Сити" - "Ньюкасл" 4:0

Голлар: О.Мармуш (Эдерсон) 19, (И.Гюндоган) 24, (Савиньо) 33, Ж.Макати (Э.Холанд) 84

Бош ҳакам: Эндрю Мэдли

"Манчестер Сити": 31.Эдерсон Мораес, 5.Жон Стоунз, 24.Йошко Гвардиол (75.Нико Орайли, 87), 45.Абдуқодир Ҳусанов, 82.Рико Льюис, 14.Нико Гонсалес, 19.Илкай Гюндоган (8.Матео Ковачич, 87), 47.Фил Фоден (87.Жеймс Макати, 76), 7.Омар Мармуш (11.Жереми Доку, 76), 26.Савиньо, 9.Эрлинг Холанд (27.Матеус Нуньес, 87).

Захира: 18.Штефан Ортега, 17.Кевин Де Брюйне, 20.Бернарду Силва, 22.Витор Рейс.

"Ньюкасл": 1.Мартин Дубравка, 2.Киран Триппьер (21.Валентино Ливраменто, 46), 5.Фабиан Шер, 20.Льюис Холл, 33.Дэн Берн, 8.Сандро Тонали, 28.Жо Уиллок (67.Льюис Майли, 46), 39.Бруно Гимараэш (36.Шон Лонгстафф, 73), 10.Энтони Гордон (9.Каллум Уилсон, 73), 23.Жейкоб Мерфи, 14.Александр Исак (17.Эмиль Крафт, 90).

Захира: 22.Ник Поуп, 11.Харви Барнс, 13.Мэтт Таргетт, 18.Уильям Осула.

Огоҳлантириш: Б.Гимараэш 50


Учрашув якунланди.

Бош ҳакам асосий вақтга 4 дақиқа қўшиб берди.

87 - Гвардиола 3 ўзгаришни амалга оширди. 

86 - Холанд текис жойдан оёғини қайириб олди ва тиззасидан жароҳат олди.

84 - ГОООЛЛЛ! Жеймс Макатидан гол, Холанддан ассист - 4:0.

80 - Ҳусанов Майлини учириб юборди ва ҳакам жарима зарбаси белгилади. Холанд келиб Абдуқодирни қўллаб қўйди.

76 - "Сити"да ўзгаришлар: Гвардиола Мармуш мухлислар олқишини олиши учун уни алмаштирди, ўрнига Доку, Фоден ўрнига эса Макати тушди.

73 - "Ньюкасл"да яна иккита ўзгариш: Гимараэш ва Гордон ўрнига Лонгстафф ва Уилсон тушди.

60 - Зарбааа, меҳмонлар сафида захирадан тушган 20 ёшли Льюис Майлининг кучли ва аниқ зарбасини Эдерсон қайтарди.

57 - Фоденнинг бурчакдан узатган тўпидан кейин Холанд бош билан зарба берди, дарвозабон ўз ўрнида.

55 - Савиньонинг аниқ зарбасини Дубравка ушлаб олди.

53 - Кўз тегмасин, Ҳусанов кетма кет ҳаводаги тўпларни ютмоқда.

50 - Савиньога нисбатан қўпол ўйин учун Бруно Гимараэш огоҳлантирилди.

Иккинчи бўлим бошланди.

- Жамоалар майдонга қайтишмоқда, меҳмонлар сафида бирданига иккита ўзгариш бўлмоқда. Майдонга Ливраменто ва Майли тушмоқда, Триппьер ва Уиллок ўрнига.


Ҳусанов ва Стоунз голли пас берган Эдерсонни қутлашмоқда.


Биринчи бўлим якунланди, танаффус.

Учар Мармуш 14 дақиқа ичида хет-трикни расмийлаштирди.

33 - ГОООЛЛЛ! Омар Мармушдан хет-трик! Савиньодан ассист. Мисрлик Мармуш АПЛни ўзиники қилмоқчи - 3:0. Нималар қилаяпсан Омар!



30 - Гвардиолнинг хатосидан кейин Исак кучли зарба берди, гол эмас.

29 - Яна бир хавфли вазият, Холанд тўпни Фоденга ерлатиб узатди, Берн тўпни бир амаллаб майдон ташқарисига чиқариб юборди.

28 - Зарбааа, Савиньонинг зарбасини Дубравка катта қийинчилик билан қайтариб қолди.

24 - ГОООЛЛЛ! Омар Мармушдан дубль, мисрлик ҳужумчи бир бошлаб олса ёмон қилар эканку. Қойил - 2:0.

22 - Ҳусанов кичик хатога йўл қўйди ва ўзи катта тезликда ортга қайтиб хатосини тўғрилади. Гвардиола эса бу ҳаракатлари учун Абдуқодирни олқишлаб қўйди.

22 - Ҳусанов Холандга узун пасни ижро этди, Эрлинг тўпни сақлаб қола олмади.



19 - ГОООЛЛЛ! Омар Мармушшш! Эдерсондан эса навбатдаги голли пас. "Сити" ҳисобни очди. Мармуш ҳам "шаҳарликлар" сафидаги голлар сериясини очиб олди.

17 - Фабина Шернинг хатосидан кейин тўп Мармушга келиб тушди, у эса Холандга пас беришда бироз адашди.

16 - Ўйиндаги биринчи зарбани Мармуш берди, ноаниқ.

11 - Эдерсон сал қолса калла қўярди. Ҳозирча жамоалар голли вазият яратишмади.

5 - Холанд чап қанотдан олдинга борди ва Мармушга пас беришга кечикди.

4 - Ҳусанов тўпни орқага пас бермоқчидек бўлиб тўп билан бурилди ва Энтони Гордонни қўшни кўчага жўнатиб олдинга пас берди.

Бошладик.

- Бугун Ҳусанов ҳимоянинг марказида Жон Стоунз билан тандем бўлиб ўйнайди. Льюис ўнгда, Гвардиол эса чапда.

- Абдуқодир "Ман Сити"га ўтишидан олдин айнан "Ньюкасл"га ўтиш учун жуда яқин келган эди, лекин якунда Гвардиола жамоаси улоқни илиб кетган эди.

- Ассалом алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Бугун Англияда ҳам, Ўзбекистонда ҳам катта футбол куни. Сабаби, ҳамюртимиз Ҳусанов "шаҳарликлар" таркибида бошланғич таркибда.



Рейтинг: +80   

Фикрлар

+29   
15 фев 19:04:54
Atash Guwanjow
Husanovga omat.Turkmenistandan salamaleykum.
+25   
15 фев 19:07:37
Sahoyat Reise
Юртдошларимизга эса: ижтимоий тармоқларда, МС сайтларида "ўзбек сила" ва яна бир бало сафсаталар сўқишни бас қилишларини сўраб қолардим. Аста-секин бошқа давлатдагилар устимиздан кулишни бошлайди бу вазиятда
+19   
15 фев 20:31:40
Лидс Юнайтед
Қазақстаннан Хусаовка сәттілік(омад)
+18   
15 фев 19:12:32
Xojakbar Xaitov
Sahoyat Reise фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Юртдошларимизга эса: ижтимоий тармоқларда, МС сайтларида "ўзбек сила" ва яна бир бало сафсаталар сўқишни бас қилишларини сўраб қолардим. Аста-секин бошқа давлатдагилар устимиздан кулишни бошлайди бу вазиятда
Туппа тугри этасиз савиясиз гаплар керакмас Ман укидим уша Англия ни фудбол сайтларига кирволиб узбеклар ушаттаям сукишиб жикка мушт булиб йотишибди этганизде улар уже кулишни бошлашган
+15   
15 фев 21:54:56
ОЙБОТ
Пеп, сан ХУСАНОВ ни тушир ва ҒАЛАБА қозон!!
Баракалла 3 та ўйинда 3- ғалаба, Чунки ХУСАНОВ борда..
+14   
15 фев 21:57:25
Manchester City Championes
Гвардиоллага респект Хусановни максимал паддежка кили койил
+14   
15 фев 19:42:30
Али Нарметович
Хусановга устунлик, Туркменистандан саламлар!
+12   
15 фев 22:20:59
Goldberg
Уйини бошидан курдим. Хусановга бугун деярли иш бумади, ньюкасл асосан химояда уйнади. 1 таймда кичик хатога йул куйди лекин дарров хатосини тугирлади. Узига ишонч бн уйнади. Бир марта фирменный елкаси бн ракибини агдарворуди судья фол белгилади атак Францияда бунака вазиятлада фол бермасди. 2 марта фол ишлади уйин давомида коган пайтда умуман хато кимади. Паслари 100% булди адашмасам
+12   
15 фев 21:56:49
Miliarder Miliarderr
Sahoyat Reise фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Демак, фақат менга шундай куринмабди. Фаолликни ошириши керак, туп сураши керак. Хужумга чиқишда сал олдинроққа бораверадигвн вазиятда орқада қолаяпти. Бемалол олдинроққа утаверса булади, жамоаси учта туп олдинда вақти. Ёки мураббий курсатмаси шундай булгании?
Ха хали хаяжони бор. Стоунз билан иккаласини ўйинини солиштириб кўринг. Хали жойига тушиб кетади, муҳими у тушган ўйинларда Сити ғалаба қилябди. Қолганлар маҳорат билан Хусанов тахорат билан ўйнаябди))))
+12   
15 фев 21:01:48
Абдугаффор . N
Абдукодирга ва Ситига Омад! Абдукодир биз доим сан биланмиз. Биз ёктирган жамога карши уйнаганингдаям уша уйинда сан томонда буламиз!
+12   
15 фев 20:07:25
Илхом Шодмонов
Футбол ТВ да билмасвойлар утирволиб Гап сотяпти. Ундан кура уйинни олиб Бер э шармандалар
+11   
15 фев 21:41:07
Suleimanov_JR77
Тоза елка уйнади Хусанов
+11   
15 фев 21:09:10
CA BOSS
Хозирча МС ни янги ўйинчилар ёндиряпди. Қисқаси ХУСАНОВ иштирок этган ўиинда МС ғалаба қозонаверсин, бу амалда ўз исботини топиб бормоқда!! 3ўйин ва 33-ғалаба, Худо хохласа!!
+11   
15 фев 20:07:32
Doniyor
Real peali bir tiyin begun faqat Sitiga muhlislik qilamiz
+11   
15 фев 19:08:17
Диёрбек мю
Asr va Shom namozlaridan keyin duo qilgandim ijobat qilibdi. ALLOHIM. Shukronalar bo'lsin
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика