Манба: Аньеллилар оиласи "Ювентус"ни сотиши мумкин
12 сен 2023 14:29
Янгиликлар
Манба: Аньеллилар оиласи "Ювентус"ни сотиши мумкин
Аньеллилар оиласи Турин клубини сотиш ҳақида ўйламоқда.
Бу ҳақда "Il Giornale" хабар бермоқда.
Манбага кўра, хўжайинлар клубни 1,5 миллиард еврога баҳоламоқда. Улар жарима ва санкциялар ҳисобга олинса, "Ювентус"ни сотиш қийин бўлишини тушунишади, аммо буни имконсиз деб ҳисобламайдилар. Ҳозирча клубни сотиш варианти дастлабки босқичдаги лойиҳадир.
"Ювентус" учун жиддий муаммолар ўтган йилнинг ноябрь ойида бошланганди. Кейин Андреа Аньелли молиявий фирибгарлик туфайли клуб президенти лавозимини тарк этди. Худди шу сабабга кўра, "бьянконери" раҳбарияти бутунлай ўзгарди ва жамоа очколари олиб қўйилди ва еврокубоклардан четлаштирилди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар