"Ман Сити" 100 миллион евролик трансферни амалга оширмоқда

23 авг 2026, 17:03
"Манчестер Сити" ва "Лилль” ярим ҳимоячи Айюб Буадди трансферини келишиб олишди.

RMC Sport журналисти Фабрис Хокинс маълумотларига кўра, клублар Марокаш терма жамоасининг 18 ёшли ярим ҳимоячисини 100 миллион евро эвазига трансфер қилишга келишиб олган.

Битимга бонуслар киритилган. Бу "Лилль” тарихидаги рекорд сотув. Трансфер ҳақидаги маълумотни Фабрицио Романо ҳам тасдиқлади.

Буадди ўтган мавсумда Лига 1нинг 30 та ўйинида 1 та голли узатмани амалга оширди, 7 та сариқ ва 1 та қизил карточка олди. Айюб 2026 йилги жаҳон чемпионатида 5 та ўйин ўтказди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: x.com/FabriceHawkins