UZ

Сўнгги янгиликлар

12:25Рабьо ва Роу кийиниш хонасидаги жанжал туфайли "Марсель" машғулотларидан четлаштирилди  0 11:56Варди рафиқаси орзу қилган трансферни амалга ошириши мумкин  0 11:27Эдерсоннинг "Галатасарой"га трансфери: "Манчестер Сити"нинг янги талаблари маълум  0 10:50"Наполи" Лукакунинг жароҳати сабабли АПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  0 10:21Скалони сентябрдаги ўйинлар учун кимларни терма жамоага чақирди  0 09:44"Наполи" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 08:42"Барселона" жиддий қизиққан яна бир футболчи амалдаги жамоаси билан янги шартнома имзолади  1 08:11"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  1 07:40Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  2 07:15Суперлига. "Хоразм" — "Қизилқум" 0:1  0 00:51Қосимов фаолиятини Ироқда давом эттиради  5 00:30"Манчестер Сити" Родриго харидидан воз кечди, жамоа ўз вингерини сақлаб қолади  1 23:40Санчо "Рома"га ўтишни хоҳламаяпти, аммо римликлар уни кўндиришга уриниб кўради  0 23:13Ҳаким Фузайлов: "Хоразм"ни Суперлигада олиб қолишга ҳаракат қиламиз, бошқа йўлимиз ҳам йўқ"  10 22:59"Тоттенхэм" 60 млн. фунтлик трансферга яқин турибди  1

Лёвдан рад жавобини олган Ўзбекистон УЕФА кубогини қўлга киритган мураббийга таклиф билан чиқди Янгиликлар

Лёвдан рад жавобини олган Ўзбекистон УЕФА кубогини қўлга киритган мураббийга таклиф билан чиқди

Йоахим Лёвдан рад жавобини олган Ўзбекистон футбол ассоциацияси 2026 йилги жаҳон чемпионатига чиққан Ўзбекистон миллий терма жамоасини бошқаришга янги номзод топди.

Championat.asia сайтининг хорижий манбаларга таяниб хабар беришича, ЎФА терма жамоага Фотиҳ Теримни бош мураббий қилиб тайинламоқчи. 71 ёшли мутахассис Марказий Осиё мамлакатидан келган таклифни кўриб чиқиш учун вақт сўраган.

2008 ва 2016 йилги Европа чемпионатларида Туркия терма жамоасида ишлаган, "Галатасарой" билан УЕФА кубогини қўлга киритган, Италияда "Фиорентина" ва "Милан," Грецияда "Панатинаикос" каби жамоаларни бошқарган 71 ёшли мураббий шу пайтгача ҳеч қачон жаҳон чемпионатида иштирок этмаган.

Теримнинг таклифни қабул қилиш-қилмаслиги яқин вақт ичида аниқ бўлади. Ҳозирча ҳеч қандай рақам ёки муддат ҳақида гап йўқ. Агар у рози бўлса, дарҳол ишга киришади.

Эслатиб ўтамиз, Фотиҳ Теримнинг сўнгги иш жойи Саудия Арабистонининг "Ал Шабаб" клуби ҳисобланиб, мутахассис у ерда ярим йил ишлади.

Рейтинг: -31   

Фикрлар

+13   
16 авг 13:56:51
From Earth
Теримни даври ўтган, Теримни олиб келишдан кўра Копадзени қолдирган маъқул, ҳеч бўлмаса пул тежалади
+11   
16 авг 12:52:58
Rovshanbek Rahmonov
Temur kapadzega imkoniyat beringlar ozi boshqargani yaxshi jamoani
+10   
16 авг 12:54:38
Soccerland777
40-50 ёшли потенциали юқори тренерни топиб 2030 гача шартнома қилиш керак. Пули бўлса агар
+10   
16 авг 12:47:51
sardor
Билмадиму узимизи Темур яхшимиди. Бу кеп командани ургангунча вакт кетадиде.
+9   
16 авг 13:04:16
йуцу цйвцв ывыжфдвыф в
shahz фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Тўғри, нимагадир Темур хали тажрибаси йўқ, яхши чет эллик келсин дейишяпти. Лекин термани Темурдан кўра яхшироқ биладиган мураббий йўқ. Чет эллик келиб ўрганаман дегунча вақт етмай қолади. Сречко маззаси қочиб қолмаганида ўзи олибд борарди, ҳозир Темурга ишониш керак менимча.
Худди шундай Кападзе энг идеал вариант хозирги пайтда!
+8   
16 авг 12:53:04
shahz
sardor фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Билмадиму узимизи Темур яхшимиди. Бу кеп командани ургангунча вакт кетадиде.
Тўғри, нимагадир Темур хали тажрибаси йўқ, яхши чет эллик келсин дейишяпти. Лекин термани Темурдан кўра яхшироқ биладиган мураббий йўқ. Чет эллик келиб ўрганаман дегунча вақт етмай қолади. Сречко маззаси қочиб қолмаганида ўзи олибд борарди, ҳозир Темурга ишониш керак менимча.
+8   
16 авг 12:50:40
sanjar
Четдан мурабий олиб келса яхши лекин маслахатчи килиб олиб келиш керак чунки вакт кам бош мураббийга вакт керак булади бу шунчаки мени фикрим
+7   
16 авг 13:16:13
.
Куйиб берсаларингчи Тимурга бало бормиди четдагига осилиб ёки хар доимгидай танга килишми?Четдаги билан бола булмайди бола булса хам одам булмайди.
+7   
16 авг 13:12:08
Farxod Sadullayev
Каподзени узини колдирингизлар хозирча ундан бошка вариант йук.
+6   
16 авг 14:21:22
Рома
Император Яхши мураббий Аммо Темур колгани яхширок
+6   
16 авг 14:15:46
Redminote13
Биз олиб келишимиз мумкин бўлган чет эллик мураббий Европа грандлари, араблар ёки Япония, Жанубий Кореяга ўхшаган давлатлардан ортиб қолганларидан ёки улар хайдаб юборган ва хозирда ишсиз юрган,футбол фалсафасини даври ўтган мураббийларнинг энг зўри бўлиши мумкин.Бразилялик,Аргентиналик,Германиялик,Англиялик,Португалиялик ва бошқа чет эллик мураббийлар ўзимизни мураббийлар эришган натижани хам эплолмаган. Футзалга Испаниялик энг зўрини олиб келдик, нима каромат кўрсатди, шармандаликдан бошқа.Чет эллик мураббийлар билан Саудия хам,БАА,Катар нима қила олди. Ўша кўпчилик бизга футболни.ўйнашни ўргатиб кетган дахо деб айтаётган Катанецни футбол фалсафасига бутунлай тескари футбол фалсафасига эга бўлган ўзимизни ёш махаллий жайдари мураббий Ислом Исмоилов бошқарган Ўзбекистон U-17 жамоаси анча катта маош эвазига Бразилиялик мураббий бошқараётган U-17 Саудия Арабистонини ўз майдонида икки маротаба шармандасини чиқариб, Осиё чемпиони бўлишди.
+6   
16 авг 13:52:03
Зинуp
Шу мураббий келадиган булса Темурни узи колгани яхши
+6   
16 авг 13:37:33
Futbol Uchun
Бир пайтлар зўр мураббий бўлган,лекин ҳозир даври ўтмадимикин Куперга ўхшаб.
+4   
16 авг 13:13:01
Izzatillo89!
Мирзохид Мадаминов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Темур деганларга шахсан президент топширик берган шекилли жчда факат катнашиш эмас муносиб катнашиб узокрокка бориш вазифа куйилган менимча.шу ун кучли мутахассис излашяпти
Четдан мураббий керак бўлса яхшироғи керак. Фотиҳ терим эмас. У эски мураббий
+4   
16 авг 13:02:19
йуцу цйвцв ывыжфдвыф в
sanjar фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Четдан мурабий олиб келса яхши лекин маслахатчи килиб олиб келиш керак чунки вакт кам бош мураббийга вакт керак булади бу шунчаки мени фикрим
100%
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика