"Лутон Таун" U-20 жаҳон чемпионатида иштирок этган футболчини сотиб олмоқчи

Omonjon To`xtamirzayev
13 окт 2023, 10:56
ЛДУ Кито клуби ярим ҳимоячиси Оскар Самбрано "Лутон Таун" қизиқишига сабаб бўлмоқда.

Инглиз клуби вакиллари Жанубий Америкага етиб боришган ва эҳтимолий трансфер бўйича музокараларни бошлаб юборишган. Маълум бўлишича, "ЛДУ Кито" "Лутон"нинг 4,5 млн долларлик илк таклифини рад этган.

Эслатиб ўтамиз, футболчи U-20 Жаҳон чемпионатида Эквадор шарафини ҳимоя қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: tribalfootball.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›