UZ

Сўнгги янгиликлар

16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  0 16:10Суперлигада қолиш учун ўйин. "Бухоро" - "Хоразм" 1:1 (онлайн натижа)  11 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  3 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  6 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  6 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  6 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   8 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  12 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  12 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3

“Локомотив” ПФК янги футболчиларни таништирди (+ФОТО) Янгиликлар

“Локомотив” ПФК янги футболчиларни таништирди (+ФОТО)

Хабарингиз бор, “Локомотив” футбол клуби янги мавсум олдидан таркибга 7 нафар янги футболчини қўшиб олди.

Бугун “Локомотив” стадиони матбуот анжуманлари залида янги футболчиларнинг таништирув маросими ўтказилди.

Таништирув маросимида “Локомотив” ПФК Бош директор ўринбосари Тўлабек Акрамов, жамоа бош мураббийи Андрей Микляев, жамоа мураббийи Мирко Йеличич, шунингдек янги мавсум олдидан жамоамиз сафига келиб қўшилган футболчилар – Саламат Қутибоев, Шуҳрат Муҳаммадиев, Диёр Туропов, Жалолиддин Машарипов, Мурод Бобожонов, Муҳаммад Коне, Ньоре Кризо ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.



Даставвал “Локомотив” ПФК Бош директор ўринбосари Тўлабек Акрамов сўзга чиқиб, жамоа олдига қўйилаётган вазифаларга тўхталиб ўтди:
– “Локомотив” – Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони ва Кубоги соҳиби ҳисобланади. Жамоамиз олдига янги мавсумда ҳам камида ўтган йилги натижаларни такрорлаш ҳамда Осиё Чемпионлар Лигасида финалга қадар етиб бориш вазифаси қўйилган. Шунга монанд равишда таркибни кучайтириш ишлари олиб борилди. Тўғри, янги мавсум олдидан жамоамизни бир қатор тажрибали футболчилар тарк этишди. Бироқ янги келганлар уларнинг ўринларини билинтирмаслигига ишонамиз, – дея айтиб ўтди Тўлабек Акрамов.





Сўнг жамоа мураббийлари – Андрей Микляев ҳамда Мирко Йеличич янги келган футболчилар хусусида тўхталиб ўтишди.
– “Локомотив” жамоаси ўз сафига янги мавсум олдидан анча тажрибали футболчиларни қўшиб олди, дея оламан. Зеро миллий чемпионатимиздан чақирилган ўйинчиларнинг барчаси ўз клубларида етакчи ҳисобланишарди. Қолаверса, легионер футболчиларимиз ҳам ўзларидан ёмон таассурот қолдиришаётгани йўқ. Шу сабабли ҳам сафимизга қўшилган ҳар бир футболчи ҳақида илиқ фикрлар билдира оламан. Умид қиламанки, янги ўйинчилар жамоа муваффақиятига ўз муносиб ҳиссаларини қўша олишади, – дейди Мирко Йеличич.



Таништирув маросимининг биринчи қисмида футболчиларга ўзлари тўп сурадиган формалар топширилди. Формаларни ўз эгаларига “Локомотив” ПФК Бош директор ўринбосари Тўлабек Акрамов топширди.


Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика