UZ

Сўнгги янгиликлар

18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  0 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   6 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  1 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  37 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  2 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  2 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  51 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  13 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2

«Локомотив» Анталияда. Учинчи кун. Таркибга Бобожонов, Кризо ва Коне қўшилди Янгиликлар

«Локомотив» Анталияда. Учинчи кун. Таркибга Бобожонов, Кризо ва Коне қўшилди

Теглар :  Локомотив
Янги мавсумга тайёргарликнинг ҳал қилувчи босқичини Анталияда олиб бораётган «Локомотив» футбол клубининг манзилга етиб келганига бугун уч кун бўлди.

Одатга кўра бугунги машғулот ҳам икки маҳал ўтказилди. Футболчиларимиз эрталаб тренажёр залида машқ қилган бўлишса, тушдан кейин футбол майдонида машғулот ўтказишди.

img_8093

Бугунги машғулотга уч нафар янги футболчимиз ҳам қўшилди. Булар — Муҳаммад Коне, Ньоре Кризо ва Мурод Бобожонов. Бу футболчилар кеча тунда меҳмонхонага етиб келишгани боис мураббийлар бироз дам беришди. Шу сабаб машғулот пайтида уларга ортиқча юкламалар берилмади.

img_8435

Жамоанинг майдондаги машғулоти ҳам қизғин кечди. «Темирйўлчилар» бир ярим соат мобайнида аввал чигалёзди, ундан кейин тўп билан машқларни бажаришди. Шунингдек, икки таркибга бўлинган ҳолда футбол ўйнашди.

img_8522

Кечки пайт эса футболчиларимиз футбол назарияси бўйича мураббийлардан сабоқ олишди. Бунда «Локомотив»нинг 2017 йил ҳисобидан биринчи расмий ўйиндаги рақиби «Ал Таавон» (Саудия Арабистони) иштирокидаги баҳс ўрганиб чиқилди. Эслатиб ўтамиз, Осиё чемпионлар лигасининг 1-туридан ўрин олган «Ал Таавон» — «Локомотив» учрашуви 20 февраль куни ўтказилади.

img_8594

Анталиядаги дастлабки ўртоқлик учрашуви 3 февраль куни Туркманистоннинг «Олтин Аср» клуби билан бўлади. Шу боис эртага, 2 февраль куни жамоа бир маҳал, фақат кечки пайт машғулот ўтказади.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика