

"Стерлингни фантастик футболчи деб ҳисоблайман. У узоқ вақт давомида ўз позициясида лиганинг энг яхшиларидан бири бўлди. Балки, айримлар уни энг яхшиси деб ҳам аташди.
У "Реал"га қарши ўйинларда ўйнайвериб, ўрганиб қолган. Аммо таркибдаги бошқа футболчилар ҳозир бироз ёш. Табиийки, у бошқалардан кўра кўпроқ тажрибага ва футболни тушунувчанликка эга.
"Челси", "Дерби", "Эвертон"да ишлаганимда ёш футболчиларга Стерлингни неча марта намуна қилиб кўрсатганимни билмайман. Чунки у ўшанда ҳар мавсумда 20+ гол урарди. У топ-футболчи", - деди Лэмпард.



