UZ

Сўнгги янгиликлар

09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  0 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  3 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  2 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   4 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  17 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   15

ЛаЛига. 10 киши бўлиб қолган "Барселона" "Сельта"ни йирик ҳисобда мағлуб этди Янгиликлар

ЛаЛига. 10 киши бўлиб қолган "Барселона" "Сельта"ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Испания чемпионатининг 4-тури доирасида Вигода ўтказиладиган учрашувни кузатиб боришингиз мумкин.

Сельта

Примера Дивизион . 4-тур

02/10/2020, 00:30

3
:
0
Тугади

Барселона

Ансу Фати - 11', Лукас Оласа - 51', Серхи Роберто - 90'

Стадион: Abanca Balaidos, 0 томошабин

Бош ҳакам: Carlos del Cerro

45'
90'
32'  Хосе Фонтан (Нестор Араухо)
39'  Джозеф Айду
46'  Джозеф Айду (Мигель Баеза)
48'  Нестор Араухо
60'  Эмре Мор (Hoлитo)
60'  Габриэль Вейга (Санти Мина)
69'  Ренато Тапиа
74'  Ренато Тапиа (Фран Бельтран)
75'  Джейсон Мурильо
90'  Фран Бельтран
11'  Ансу Фати
11'  Филиппе Коутиньо
23'  Клеман Лангле
42'  Клеман Лангле
42'  Жерар Пике
45'  Антуан Гризманн (Рональд Араухо)
51'  Лукас Оласа
72'  Филиппе Коутиньо (Педри)
72'  Ансу Фати (Франсишку Тринкан)
84'  Жорди Альба
87'  Серхио Бускетс
90'  Серхи Роберто


"Сельта" – "Барселона" 0:3

"Балаидос"

Голлар: 0:1 – 11 Фати, 0:2 – 51, автогол Оласа, 0:3 - 90+5, Роберто.

"Сельта" – Вильяр, Айду (Баэса, 46), Оласа, Фонтан (Араухо, 32), Мурильо, Денис Суарес, Тапия (Бельтран, 74), Мор (Санти Мина, 60), Вейга (Нолито, 60), Мальо, Аспас.

"Барселона" – Нето, Альба, Пике, Лангле, Серджи Роберто, Бускетс, Коутиньо (Педри, 72), де Йонг, Фати (Тринкау, 72), Месси, Гризманн (Араухо, 45).

Огоҳлантиришлар: Лангле (23), Айду (39), Пике (42), Араухо (48), Тапия (69), Мурильо (75), Альба (84), Бускетс (87).

ЧетлатишЛангле (42).


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

95. ГОООЛ! 0:3! Месси орқали старт олган ҳужум Серхи Робертонинг голи билан якунланди. Аввалига Лео рақибларни зарба бериш билан қўрқитиб, жарима майдончасига кирди ва дарвозани ишғол қилишга уринди, қайтган тўпга Серхи Роберто зарба берди ва ҳисобни йирик кўринишга келтирди.

90. Учрашув асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

83. Нолитонинг зарбасидан сўнг "Барселона" тезкор қарши ҳужум амалга оширди ва Хорди Альба Мессининг узатмасига ета олмай, посбон билан тўқнашиб кетди. Ҳакам ҳимоячига сариқ карточка кўрсатди.

82. Энди "Барселона" жарима майдончаси олдида қоида бузилди. Серхи Роберто рақибга нисбатан қўпол ўйнади.

73. "Сельта" зарбалар кетма-кетлигини амалга оширди. Аввалига Нолито дарвозага зарба берди, дарвозабон тўпни қайтарганидан сўнг Баеса гол уришга уриниб кўрди, бу сафар ҳам омад "Сельта" футболчисига кулиб боқмади. 

72. "Барселона" сафида ўзгариш: Коутиньо ўрнига ёш Педри, Фати ўрнига эса Тринкау майдонга тушди.

70. Мессининг зарбасидан сўнг тўп жонли девордаги футболчига тегиб, қайтди.

69. Сариқ карточка. Ренато Тапия ўз жарима майдончаси олдида Коутиньонинг йўлини тўсди ва ҳакам томонидан жазоланди.

62. Ажойиб узатма... Леонинг пасини дарвозага тўғирлайдиган футболчи топилмади. Жерар Пике эса оёғини дарвоза устунига уриб олди.

59. ГОООЛ! МЕССИ, аммо ҳакам байроқчасини кўтариб, офсайд борлигини маълум қилди. ВАРга мурожаат қилинади. Такрорий лавҳада Лео офсайдда эканнлиги кўринди ва гол ҳисобга олинмади.

55. Яна Месси! Лео бу сафар чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва яна тўпни марказга узатди ва яна ҳимоячи тўпга оёғини қўйиб, унинг йўналишини ўзгартирди, бироқ бу сафар тўп дарвозанинг ташқи томонидан тўрга бориб тегди.

51. ГОООЛ! МЕССИ! Лео бир ўзи жарима майдончасига ёриб кирди ва тўпни марказроқда турган жамоадошига узатишга уринди, аммо тўп "Сельта" ҳимоячисига тегиб, йўналишини ўзгарди ва дарвозанинг яқин бурчагига кириб кетди. 0:2.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

- Жамоалар майдонга қайтишдан аввал Лионель Месси, Жерар Пике ва Рональд Куман қизил карточка борасида ҳакам билан суҳбатлашиб олишди.

ТАНАФФУС

45. "Барселона"дан мажбурий ўзгариш: Гризманн ўрнига Араухо ўйинга қўшилди.

42. Қизил карточка. Лангле рақибга қарши қўпол ўйнади ва ҳакам унга иккинчи сариқ карточкани кўрсатди ҳамда уни майдондан ҳайдади.

40. Леонинг бурчакдан узатган тўпи зарбага айланиб кетди. Бироқ тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.

38. Фати тўпни жарима майдончасига кириб бораётган Мессига узатди, аммо узатма кучлироқ бўлгани туфайли Лионель унга ета олмади.

35. Қизил карточка? Жерар Пике рақиб футболчиси бирга-бир вазиятга чиқаётган пайтда уни йиқитиб, тўхтатди. Офсайд экан, агар офсайд бўлмаганда "Барселона" бир киши кам бўлиб қоларди.

32. "Сельта" сафида ўзгариш: Фонтан ўрнига Арахуо майдонга тушди.

25. Зарбани Яго Аспас ижро этди, тўп Бускетс бошига тегиб, майдонни тарк этди. Серхио ўзига келиб олиши учун бир неча сония зарур бўлди.

23. Сариқ карточка. Клеман Лангле ўз жарима майдончаси яқинида рақибини йиқитгани учун жазоланди.

20. "Барселона" тўпни фақат Мессига ошириб ўйнаши тўхтаганга ўхшайди. Рональд Куман ҳақиқатдан ҳам шу ишни уддалаган бўлса бу жамоа фойдасига ишлайди.

11. ГОООЛ! ФАТИИИ! Йигитча ҳаммани ҳайрон қолдиришда давом этмоқда! "Барселонанинг тики-такасидан сўнг тўп рақибга тегиб, Ансу Фатига тушди ва болакай яқин бурчакни нишонга олди ва ҳисобни очди. 0:1

9. Бир неча соат олдин УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига қуръа ташланди. Тарихда биринчи марта Лионель Месси ва Криштиану Роналду гуруҳ босқичида ўзаро тўқнаш келадиган бўлди.

8. "Барселона" футболчилари "Сельта" жарима майдончасини қамалга олишди ва Гризманн ҳужумни зарба билан якунлади. Бироқ тўп жуда юқоридан ўтиб кетди.

4. Об-ҳаво ноқулай бўлгани туфайли футболчилар тўп билан ҳаракат қилишга қийналишмоқда ва тез-тез сирпаниб кетишмоқда.

1. Ўйин бошланди.

- Вигода ёмғир қуймоқда, ўйинолди машғулотларда икки жамоа вакиллари жиққа ҳўл бўлиб кетишди.

Рейтинг: +35   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика