Давиде Анчелотти "Реал"даги энг ёмон ҳолат ҳақида гапирди

Administrator
1 июл 2025, 21:09
Кичик Анчелотти "Реал"даги фаолияти давомидаги энг ёмон лаҳза ҳақида фикр билдирди.

"Реал" собиқ бош мураббийи Карло Анчелоттининг ўғли ва ёрдамчиси Давиде Анчелотти клубдаги энг ёмон вазият ҳақида гапирди ва у вазият айнан "Эл Класико"га тўғри келади.

"Менимча, энг ёмон лаҳза Хавининг биринчи мавсумида "Сантьяго Бернабеу"да "Барселона"га қарши Эл-Класикода 0:4 ҳисобида мағлуб бўлишимиз эди", -дейди Давиде Анчелотти.

Ушбу ўйин 2022 йил 20 март куни бўлиб ўтганди. Ўшанда каталонияликлар сафида Пер-Эмерик Обамеянг икки марта, Роналд Араухо ва Ферран Торрес эса биттадан гол урган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›