Анчелоттининг ўғли "Ботафого" бош мураббийи лавозимини тарк этди
18 дек 2025 14:45
Янгиликлар
Анчелоттининг ўғли "Ботафого" бош мураббийи лавозимини тарк этди
Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелоттининг фарзанди Давиде Анчелотти "Ботафого" жамоаси бош мураббийи лавозимидан кетди.
Кичик Анчелотти жорий йил июль ойидан буён Бразилия жамоасини бошқариб келаётганди.
Ўтган мавсум якунига кўра, "Ботафого" Бразилия чемпионатида олтинчи ўринни эгаллади. Чемпионликни эса "Фламенго" қўлга киритди.
Давиде Анчелотти аввал отасининг мураббийлар штабида "Реал"да фаолият юритган. Ундан олдин Карло Анчелотти билан бирга "Бавария", "Эвертон", "Наполи" ва ПСЖ жамоаларида ишлаган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Фикрлар