

“Мени кўпроқ гол ўтказмаганлигимиз хурсанд этяпти. Ҳимояда яхши ҳаракат қилдик, бу жудаям муҳим. Чунки 90 дақиқа ичида эртами-кечми гол уришимизни биламиз. Ҳимояда ишончли ҳаракат қилсак, жамоа ҳам яхши формада бўлади.
Бареллининг жароҳати? У билан жиддий ҳолат содир бўлмаган деб умид қиламан. Сўнгги тўрт ойда у ўзини ҳар томонлама кўрсата олди ва биз учун муҳим футболчига айланди. Тиббий кўрик натижалари жуда ёмон бўлмаслигига умид қиламиз”, дейди Конте.



