UZ

Сўнгги янгиликлар

17:56Баҳром Вафоев номидаги стадион прожекторлари талаб даражасига етди  1 17:32"Сурхон" собиқ устози "Нефтчи"да иш бошлади  3 17:15Ўзбекистонлик назоратчи Ироқ – Индонезия баҳсида фаолият юритади  1 16:49Ана холос! Испания УEФА ва ФИФА шафелигидаги мусобақалардан четлаштирилиши мумкин  5 16:30U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон финалда Японияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  8 16:10Модрич афсонавий Ференц Пушкаш рекордини янгилади  3 15:40 "Бунёдкор" академияси тарбияланувчилари Хорватияга боради   0 15:20Ихтиёр Ропиев: "Осиё кубогидаги энг яхши ўйинимиз Эрон билан бўлди"  1 14:59U-23 Осиё Кубоги финалини эронлик ҳакам бошқаради  1 14:33"Челси" "Манчестер Сити" юлдузига кўз тикди  1 14:07Рауль Германиядан таклиф олди  0 13:40"Ўлдирса ҳам ош ўлдирсин". Доҳада Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзоларига ош берилди  24 13:15Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади"  9 12:45Германия терма жамоаси аъзоси "Бавария"да ўйнамоқчи  0 12:21U-23 Осиё кубоги. Яна бир легионеримиз клуб ихтиёрига жўнаб кетмоқда  37

Коллина ЖЧ-2022'да ўйинларга нега кўп вақт қўшиб берилаётганига тушунтириш берди Янгиликлар

Коллина ЖЧ-2022'да ўйинларга нега кўп вақт қўшиб берилаётганига тушунтириш берди

ФИФА ҳакамлар қўмитаси раиси, ўтмишдаги таниқли рефери Пьерлуижи Коллина жаҳон чемпионати ўйинларида нега кўп вақт қўшилаётганига муносабат билдирди.

“Россияда бўлиб ўтган 2018 йилги Жаҳон чемпионатида биз қанча дақиқа компенсация қилиниши кераклигини аниқроқ ҳисоблашни бошладик. Одамларга тўртинчи ҳакам таблода олти, етти, ҳатто, саккиз рақамларини кўтарса, ҳайрон бўлмасликлари кераклигини тушунтиргандик.

Агар тоза ўйин вақтини кўришни хоҳласангиз, бунга тайёр туришингиз лозим. Учта голли учрашувни тасаввур қилинг. Одатда голни нишонлаш учун 1,5 дақиқа кетади ва орада 5-6 дақиқа йўқотилади.

Биз барчасини борича ҳисоблашни истаймиз. Бу борада Россияда муваффақиятга эришдик ва Қатарда ҳам бунга умид қилмоқдамиз”, дейди Коллина.

Эслатиб ўтамиз, Англия – Эрон (6:2) баҳси Жаҳон чемпионатлари тарихида асосий бўлими энг узоқ давом этган учрашувга айланди – 117 дақиқа. Бош ҳакам 1-таймга 14 дақиқа, иккинчисига эса 10 дақиқа қўшиб берди.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика