UZ

Сўнгги янгиликлар

11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  1 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  1 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  1 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  29 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  7 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  2 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  2 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  4 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  2 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  144 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3

Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат" Янгиликлар

Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат"

Ўзбекистон ОТЖ Париж Олимпиадасига йўлланма олгани бутун Ўзбекистоннинг ютуғига айланди.

Бу мавзуда ҳаммада турлича фикрлар янграётгани бор гап. Биз эса ёшлар билан ишлаш тажрибасига эга бўлган, ўз вақтида мазкур ёш тоифасидаги терма жамоани бошқарган Отабек Ғуломхўжаевнинг фикрлари билан қизиқдик. 

— Авваламбор, тарихий ғалаба билан барчани табриклайман. Ўзимда йўқ хурсандчилик. Ички ҳиссиётларни таърифлаб беришим қийин, чунки озми ёки кўп бу терма жамоа билан ўз вақтида ишлаганман. Ўйлайманки, Япония билан ўйинда ҳам ғалаба қозониб вазифани охирига етказиб қўйишади. 

— Бу терма жамоа очилганида биринчи мураббий Дилшод Нуралиев эди. Кейин Усмон Тошев CAFAда қисқа вақт бошқарди. Ўша вақтда йиғилган терма жамоадан 60 фоизи ҳозир сақланиб қолинган. Ёшлардан Аббос Файзуллаев, Зафармурод Абдираҳматов, Абдуқодир Ҳусанов қўшилишди. Бу муваффақиятда барча мураббийлар, академияларида тарбиялаган устозларининг ҳиссаси бор. 

— Ўзбекистонда етишиб чиқаётган ҳар бир авлод ютуқларга эришишини тилаб қоламан. Бу бошланиши. Олимпиадаларга чиқиш давомли бўлсин. Энди ҳозирги авлодга келсак, ўша вақтдаёқ кучли селекция олиб борилган. "Бунёдкор", "Пахтакор", "Насаф" академияларида яхши селекция қилинган. Мураббийлар кўра билиб олиб келган. Иккинчидан мазкур авлоднинг ўзи омадли чиқди. Ёшлигидан пойдевор мустаҳкам қўйилган. Ички муҳити ҳам аъло даражада. Бир-бирини ўзаро ҳурмат қилиши, тарбияси муваффақиятда катта роль ўйнади. 

— Гуруҳ босқичида хотиржам эдим. Улардан кўнглим тўқ эди. Сўнгги икки ўйинда нафақат мен, балки ҳамма ҳаяжонда ўтирди. Саудия Арабистони билан алоҳида ҳисоб-китоб бор эди. Бу нарса 2019 йилда бошланган. Саудия Арабистонида бўлиб ўтган ўйинда бир киши кам қолгандик. Кейин финалда мағлубиятга учрашди. Фақат бир нарсадан хавотирда эдим, йигитлар ҳаддан ташқари аламга берилиб кетишлари. Барибир қасос олишди. Индонезияга қарши учрашувда дастлаб ҳисобни рақиблар очишди. Яхши ҳам ВАР бор эди, чунки жуда қийин вазият эди. 1:0дан кейин менда ғалабага шубҳа қолмади. Мураббийларнинг тактикаси, стратегияси иш берди. Иккинчи бўлимда ўзгаришлар орқали Индонезиядан икки бош устун ўйнашди. 

— Йигитлар Парижгача катта йўлни босиб ўтишди. Бунда ота-онаси, мураббийларига, академияларда тарбиялаган оддий тарбиячи, ошпазгача меҳнати турибди. Халқнинг, ўзларининг юзи ёруғ бўлди. Шу паллада Диёр Раҳимқуловни ҳам эслаб ўтишни жоиз деб биламан. Диёрга берган ваъдасини устидан чиқишди. Унинг руҳи шод бўлсин. Олимпиадага чиқишда Диёрнинг ҳам ҳиссаси бор. Шу йигитлар билан бирга ишлаган, шуғулланган.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика