UZ

Сўнгги янгиликлар

22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  2 22:06"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти"  3 21:44Opta ЖЧ-2026да терма жамоаларнинг чемпион бўлиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди, рўйхатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор  3 21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  6 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  1 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  27 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  3 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  6 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  21 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  3 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  5

Клопп: "Келлехер – қойилмақом дарвозабон" Янгиликлар

Клопп: "Келлехер – қойилмақом дарвозабон"

"Ливерпуль" бош мураббийи жамоа дарвозасининг номинал иккинчи қўриқчиси ҳақида илиқ фикрларни билдирди.

Юрген Клоппнинг сўзларига кўра, "қизиллар" ва "Лестер" ўртасидаги Англия лига кубоги чорак финали қаҳрамонига айланган 23 ёшли ирландиялик Куивин Келлехер бутун жамоани қутқариб қолди.

"Мен уни яна бир бор иқтидорли деб айтмоқчи эмасман, лекин у тўпни яхши назорат қила оладиган ва ўйинни ўқий оладиган қойилмақом дарвозабон. У бундай томошабоп ўйинда биринчи марта қатнашаётгани йўқ – у "Арсенал" билан баҳсда ҳам зўр кўринганди. У жамоага катта ёрдам бериб, бизни мусобақада сақлаб қолди", – деди Клопп.

Эслатиб ўтамиз, ўйиннинг асосий вақтидаги 3:3 ҳисобидаги дурангдан сўнг "Ливерпуль" – "Лестер " тўқнашув тақдири пенальтилар сериясида ҳал бўлди. Унда Келлехер пенальтини икки марта қайтарди ва жамоаси ғалаба қозонишида катта ҳисса қўшди – 5:4.

Энди "Ливепруль" лига кубоги ярим финалида "Арсенал" билан ўйнайди.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика