Каррагер: "Ван Дейк худди ёш болаларга қарши ўйнаётгандек тасаввур қолдирмоқда"

Aslanov Jasurbek
4 мар 2019, 13:47
"Ливерпуль" собиқ футболчиси, айни дамда телевиденияда экспертлик қилаётган Жейми Каррагер "Эвертон"га қарши баҳсдан сўнг, қизиллар ҳимоячиси Виржил ван Дейкнинг ўйинига баҳо берди.

"Ван Дейкнинг "Эвертон" билан учрашувдаги ҳаракатлари ҳаммани хурсанд қилди. У АПЛда мавсум футболчиси бўлиши керак. Ҳозир бу ҳақида гапиришга эртадир, аммо ван Дейк майдонда бўлмаса "Ливерпуль" мағлуб бўлиши мумкиндек кўринди.

Четдан қараганда, кап-катта эркак ёш болалар билан ўйнаётгандек тасаввур уйғотади. Виржилга Европа ва Премьер-лиганинг топ-футболчилари қарши чиқишмоқда, аммо у ҳаммасини осон бажаряпти. Баъзида унга ҳақиқий имтиҳон етишмаётгандек туйилади" - дейди Каррагер.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports