UZ

Сўнгги янгиликлар

00:49Артета: "Гвардиола футболчи сифатида менинг қаҳрамоним эди. У билан ишлаш ҳаётимдаги энг тўғри қарорлардан бири бўлди"  1 00:45Роналду Globe Soccer талқинига кўра Яқин Шарқда йилнинг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзод  1 23:50"Барселона" "Камп Ноу"даги очилиш ўйини учун сюрприз тайёрлаб қўйилганини маълум қилди  1 23:28ЎФА Туркиянинг етакчи қурилиш компаниялари билан учрашув ўтказди. Унда Янги Тошкент Марказий футбол ўйингоҳини бўйича лойиҳалар тақдим этилди  10 23:10"Барселона" 2022/23 йилги мавсумнинг охирида "Бавария"га бонус тўламаслик мақсадида Левандовскидан бошқа гол урмасликни сўраган  2 22:35Фабио Каннаваро: "Сафар энди бошланмоқда, бироқ биз тўғри йўлдамиз"  11 21:51"Бавария" ва "Барса" Гримальдога қизиқиш билдирмоқда  2 21:35Суперлига. "Шўртан" – "Бухоро" 1:1  1 21:09ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон беш поғона юқорилаб, Осиёнинг бешинчи жамоасига айланди  23 20:57Тони Кроос Винисиусни танқид қилди  2 20:36Криштиану Роналду АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашди  19 19:50"Боруссия Дортмунд" форварди уйидан қурол топилди  0 19:28Александр Хомяков: "Бугун ҳаракатнинг ўзи камлик қилди"  1 19:00Италия яна ЖЧ саралашида омадсизликка дуч келди — олдинда ўтиш ўйинлари. Буёғига нима бўлади?   10 18:55Асрор Алиқулов: "Ўз майдонимиздаги охирги ўйинда мухлисларга ғалаба совға қилишни мақсад қилгандик"  1

Камолиддин Мурзоев: "У яна топ-5га қайта олади, Шомуродов-Файзуллаев тандемидан ўзбек футболи ва терма жамоа ютади" Янгиликлар

Камолиддин Мурзоев: "У яна топ-5га қайта олади, Шомуродов-Файзуллаев тандемидан ўзбек футболи ва терма жамоа ютади"

Сўнгги беш йил ичида Элдор Шомуродов нафақат Ўзбекистон терма жамоасининг етакчисига, балки Европа майдонларида таниқли форвардга айланди.

Эндиликда ҳамюртимиз "Истанбул Башакшеҳир" жамоасида тўп тепади. Тез орада унинг олдига Аббос Файзуллаев ҳам йўл олиши кутилмоқда. Биз бу борада мутахассис ва собиқ тўп тепар Камолиддин Мурзоевга юзландик. 

— Элдор Шомуродовнинг Италиядаги  фаолиятига қандай баҳо бериш мумкин?

— Ўйлайманки, Элдорнинг Италиядаги 4,5 йиллик фаолияти муваффақиятли кечди. Чунки айнан ўзбек футболи ривожланиш босқичида бўлган пайтда у топ-5 чемпионатларидан бирига илк бор йўл олди ва бир неча мавсум юқори савиядаги жамоалар сафида тўп тепди. Бундай даражадаги чемпионатда ўйнаш ва ўзини кўрсата олиш осон эмас. Шу нуқтаи назардан, Элдор Италияда ўз ўрнини топа олди, десак муболаға бўлмайди.

— Шомуродовнинг Туркияга ўтиши ҳақида қандай фикрдасиз? Италияда қолиши яхшироқ эмасмиди ёки Истанбулда етакчига айланиш имконияти муҳимроқми?

— Бу трансферга фақат шахсий нуқтаи назардан эмас, балки бутун чемпионат миқёсида қараш лозим. Менимча, бу ерда кўпроқ клубнинг амбициялари ҳал қилувчи роль ўйнаган. Охирги йилларда Туркия жамоалари Еврокубокларда, ўзларининг чемпионатларида сезиларли ютуқларга эришмоқда. Шу жиҳатдан, Элдор учун бу тўғри танлов бўлди, деб ҳисоблайман. Кичик мақсадларга эга жамоадан, катта режалари бор клубга ўтиши ва у ерда ўз салоҳиятини кўрсатиши — қувонарли ҳолат.

— Элдор 30 ёшда. Унинг ёши, потенциали ва имкониятлари яна топ-5 чемпионатларига қайтиш учун етарлими?

— Замонавий футболда 30 ёш ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас. Асосийси — профессионаллик ва жисмоний ҳолат. Элдорда эса бунга барча шароит бор. Менимча, у ҳозир ҳам топ-5 чемпионатларида ўйнаш имкониятига эга эди. Яқинлашиб келаётган Жаҳон чемпионати эса унинг учун катта мотивация бўлади.

— Файзуллаевнинг ҳам Туркия клубига ўтиши яқин. Сизча, Файзуллаев ва Шомуродов тандемидан нима кутса бўлади?

— Ўзбек футболчилари кучли жамоаларга биргаликда йўл олса, бу миллий терма жамоамиз учун ҳам фойдали. Жамоадаги муҳит, ўйинчиларнинг бир-бирини тушуниши кучаяди. Агар Шомуродов ва Файзуллаев бирга тўп тепса, ўзбек футболи фақат ютуққа эришади. Уларнинг муваффақиятли ўйинлари ортидан бошқа футболчиларимизга бўлган талаб ҳам ортади.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика