

Жанубий Кореяда ўтаётган "H" гуруҳида Ливан - Шри-Ланка учрашуви бўлиб ўтди. Унда Ливан 3:2 ҳисобида қийин ғалабага эришди.
Ушбу ғалабадан кейин Ливаннинг ҳисобидаги очколар сони 10тага етди. Бу гуруҳдаги Туркманистоннинг кейинги босқичга чиқиш имконияти кескин пасайиб кетди. Сабаби олдинда қўшниларимизни Жанубий Корея ва Ливан билан баҳслар кутиб турибди. Гуруҳдан чиқиш учун Туркманистон ҳар қанақасига Жанубий Кореяга ютқазмаслиги ва Ливанни йирик ҳисобда мағлуб этиши шарт.
Ливан - Шри-Ланка 3:2
Голлар: Жон Умари 11, 44, Муҳаммад Кдух 17 - Аҳмед Васим Розиқ 10, 61.






