ЖЧ-2022 саралаши. Бугун Осиёда плей-офф баҳси ўтказилади

Eldor Akmurzayev
7 июн 2022, 07:50
Осиё қитъасида Жаҳон чемпионати-2022 саралашидан ўрин олган плей-офф учрашуви бўлиб ўтади.

Унда БАА ҳамда Австралия ўзаро тўқнаш келади. Учрашув "Ал Райян"нинг уй стадиони “Аҳмад Бин Али”да ўтиши режалаштирилган.

Мазкур жуфтлик ғолибига саралашнинг охирги босқичида КОНМEБОЛдан Перу рақиблик қилади. Бўлажак учрашув эса 13 июнга белгиланган.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia