UZ

Сўнгги янгиликлар

15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  0 15:03Цигер, Исмоилов, Ғиёсов, Табатадзе, Бегич... Суперлига 22-тур рамзий терма жамоаси  0 14:42Клюйверт Гиннес рекордлар китобига кирди  1 14:16"Арқадағ" вакиллари давлат мукофотига эга бўлди  9 13:49"Андижон" сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолган "Сўғдиёна" билан баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:23Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказади  14 13:01U-17 Осиё Кубоги финалида қизил карточка олган Сарсенбаев ЖЧ гуруҳ босқичида Ўзбекистон терма жамоасига ёрдам беролмайди  3 12:40Суперлига. 23-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  3 12:27Эксперт фикри. Диёр Мирзабоев: "Андижон" икки фронтга тайёр эмасдек кўринди, баъзи жамоалар таркиби Суперлига учун етарлича кучлимас"  5 11:55​"Нефтчи" мухлислари қаршисида "Динамо"ни доғда қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 11:31Аскер Нажафалиев Индонезия Суперлигасида ишлайди  0 11:26Ўзбекистон кубоги ярим финал ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  7 11:14Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашувини ким бошқариши маълум  10 11:09Владислав Цейтлин Роналду клубининг ўйинида ишлайди   1 11:02Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита ўйинида ишлашади  0

Жасур Ҳасанов: "Биз учун ортга йўл йўқ, ҳар бир учрашув финалга тенг" Янгиликлар

Жасур Ҳасанов: "Биз учун ортга йўл йўқ, ҳар бир учрашув финалга тенг"

Жамшид Саидов мураббийлигидаги "Бухоро" жамоаси ўтган турда мавсумдаги биринчи ғалабасини қўлга киритди.

"Сурхон" устидан қозонилган ишончли ғалабадан сўнг жамоанинг етакчи футболчиси, сайтимиз томонидан 11-турнинг рамзий жамоасига киритилган Жасур Ҳасановнинг фикрлари биз учун қизиқ туюлди. 

"Яхши, аммо оғир ўйин бўлди. "Сурхон" ҳам тажрибали футболчиларга эга жамоа ҳисобланади. Нима қилиб бўлса ҳам ушбу учрашувда ғалаба қозонишимиз талаб этиларди, юклатилган вазифани бажардик. "Бухоро" кучлилар сафида қолишни истаса, ҳар бир турда ғалаба қозониши керак. Олдинда кутаётган ўйинлар финалга тенг, ортга йўл йўқ.  

Ҳар бир беллашувга пухта ва ҳар томонлама тайёргарлик кўрмоқдамиз. Кўраётган бўлсангиз таркибимизда ёшлар кўп, улар ҳам шу йўсинда тажриба тўплаб боришмоқда. Тажрибали ва маҳоратли футболчиларимизнинг аксарияти жароҳат олди, кўп жамоадошларим бетоб бўлганди. Пандемия сабабли легионерларимиз ҳам кела олишмади. Мураббий Жамшид Саидов юзага келган вазият сабабли асосан ёшларга ишонч билдирмоқда. Ўйлашимча, ёш иқтидорлар ишончни оқлашмоқда. Майдонда уларга қўлимдан келганича ёрдам беришга ҳаракат қилмоқдаман. Муҳсин Муҳаммадиевни ёмон ишлади демоқчи эмасман, унинг ҳам ўзига яраша услуби бор. 

Марказлашган чемпионат биз учун қулайроқ деб ўйлайман. Ўз майдонимиз ҳали тайёр эмас, шу боис Тошкентда ўтаётган ўйинлар бизга ҳар томонлама маъқул келмоқда",- дейди Жасур Ҳасанов. 

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика